Энди янгича версияси: BlackBerry Evolve ва Evolve X криптоҳамёни билан чиқади

  •   Saroy
  •  448
  •  08.10.2018 16:22

Энди янгича версияси: BlackBerry Evolve ва Evolve X криптоҳамёни билан чиқади

Шу йил ёзда Ҳиндистоннинг Optiemus Infracom’и BlackBerry Evolve ва Evolve X смартфонларини чиқарди, аммо шу билан ишлар ниҳоясига етгани йўқ. Компания қурилманинг криптовалютани сақлайдиган хавфсиз ҳамёнли нусхасини чекланган миқдорда чиқаришни режалаштирмоқда.

Смартфонларнинг махсус версияси яқин кунларда чиқади, деб маълум қилди машҳур инсайдер Эван Бласс (@evleaks). 10 октябрда Ҳиндистонда BlackBerry Evolve смартфонининг савдоси старт олади. Қурилмани чиқариш баҳонасида Optiemus мазкур модел бўйича режаларини батафсилроқ сўзлаб берар, ҳозирча эса унинг HTC ва Sirin Labs блокчейн-смартфонлари билан рақобатлашиши маълум бўлди.

ЎҚИНГ:BlackBerry Ghost кучли батарея билан таъминланди

Яқинда канадаликлар BlackBerry Spark таркибида соғлиқни сақлаш соҳаси учун блокчейн-платформа чиқарди, аммо муҳандислар смартфонлар учун криптоҳамён технологиясини ҳам бемалол ишлаб чиқариши мумкин. Шуни ҳам ҳисобдан чиқармаслик керакки, бу Optiemus’нинг ўз ташаббуси бўлиши ҳам мумкин.

Қурилманинг нархи ҳақида маълумот йўқ. BlackBerry Evolve стандарт вариантда тахминан 340 доллар туради, янада такомиллашган  Evolve X эса 500 доллар баҳосида савдо расталарида пайдо бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ:BlackBerry Key2’нинг устун жиҳатлари ошкор бўлди, нархи ҳам

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!