Энди зерикарли гудок эшитиш ўрнига «Videogudok» томоша қиласиз!

  •   DiMaX
  •  1134
  •  19.09.2020 08:51

Энди зерикарли гудок эшитиш ўрнига «Videogudok» томоша қиласиз!

Ucell алоқа оператори яқинда «Бонуслар мавсуми» акциясини эълон қилган эди. Унинг доирасида теппа-текинга 1 гигабайт интернет, Ўзбекистон бўйича мулоқот учун мингта дақиқа ва мингта SMS олиш мумкин!

ЎҚИНГ: Ойлик интернет-тўпламлар янгиланди – эски нархда 5 карра кўп трафик!

Энди мазкур компания ўз абонентлари учун янги – «Videogudok» хизматини ишга туширганини эълон қилди. «Videogudok» (Video Ring Back Tone – VRBT) хизмати – бу инновацион кўнгилочар сервис бўлиб, унда ҳар қўнғироқда чақирувчи томон зерикарли гудок ўрнига ўз смартфони экранида чақирилувчи томон ўрнатган видеороликлар томошасидан баҳра олиши мумкин бўлади.

«Videogudok» хизматига обуна бўлган ҳар бир абонент Android операцион тизимли смартфонларга иловани ҳаволаси бўйича ўрнатиб олиши ва уни фаоллаштириши мумкин. Абонентлар видео юклашни илова орқали бошқаришлари: барча ёки маълум бир абонентлар учун гудокка видео ўрнатишлари мумкин.

Жуда тез орада яна қуйидаги функциялар ҳам ишга тушади: контактларни «оқ рўйхат»га қўшиш, контактларни «қора рўйхат»га қўшиш орқали блоклаш, видеогудокни муайян вақт ва кунга ўрнатиш, юклашлар тарихини кўриш, видеони таҳрирлаш, хизматга обуна бўлган ва иловани ўрнатган бошқа абонентга видеони ҳадя этиш. Гудокка видеони ўз галереясидан ҳам, иловада таклиф этилган турли сайтлар (масалан, YouTube ва ҳ.к.) видеоконтентидан ҳам юклаш мумкин. Чақирув пайтида видеони овозсиз режимга қўйиш имкони ҳам бор. Шунингдек, қўнғироқ вақтида чақирувчи томон видеони кўчириб олиши ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Интернетда видео кўрганда қанча мегабайтингиз сарфланишини биласизми?

«Videogudok» хизмати Prepaid ва Postpaid тизимлари абонентлари учун ишлаб чиқилган. Видеогудокни томоша қилиш учун ҳар иккала абонент хизматга обуна бўлишлари, иловани ўрнатишлари ва интернетга уланган бўлишлари лозим.

Мазкур хизмат кунлик обуна асосида амалга оширилади. Хизматни улатиш учун абонентлар исталган бир (ўчириш учун белгиланган «СТОП», «STOP» калит сўзларидан ташқари) сўзни хизматнинг 8090 қисқа рақамига SMS-хабар орқали юборишлари лозим. Фаоллаштириш сўровига жавобан абонентга рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи, шунингдек хизмат ҳақида, унинг нархи ва обунани бекор қилиш шартлари тўғрисида батафсил маълумот берувчи SMS-билдиришнома келади.

Биринчи уланишда барча абонентлар хизматдан 3 (уч) кун бепул фойдаланиш имконига эга бўладилар. Кейинги кунлари кунлик обуна асосида абонент ҳисобидан ҳар куни 842 сўм миқдорида абонент тўлови ечилади. Обуна учун тўлов то абонент хизматга обунани бекор қилгунича, ёки хизмат тўхтатилгунича ечиб олинади.

«Videogudok» хизмати ўчириш учун «СТОП» ёки «STOP» сўзини 8090 сервис рақамига SMS-хабар орқали юбориш лозим. Бу борадаги батафсил маълумотларни ушбу ҳавола орқали Ucell сайтидан олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: «DONOLARNING O‘YINI»да Chevrolet Trailblazer автомобилини ютиб олишингиз мумкин!