«Энергетик монстр» – Redmi 9 Power: тақдимот куни, Redmi Note 9 4G моделидан фарқлари ва расмий видеоси

  •   DiMaX
  •  946
  •  11.12.2020 09:53

«Энергетик монстр» – Redmi 9 Power: тақдимот куни, Redmi Note 9 4G моделидан фарқлари ва расмий видеоси

Яқинда биз Xiaomi корпорациясининг арзончи суббренди Redmi 9 Power русумли смартфон намойиш этиши ҳақида ёзган эдик. Ўшанда уни Хитойда тақдим этилган бошқа бир – Redmi Note 9 4G моделининг Ҳиндистон бозорига мўлжаллаб ренейминг қилинган клони, дейишаётган эди. Лекин энди янги қурилманинг ундан фарқ қилувчи жиҳатлари борлиги маълум бўлди.

ЎҚИНГ: Xiaomi айтадиям, қайтадиям: тўртта Redmi смартфонига MIUI 12 келмайдиган бўлди!

Xiaomi India бошқарувчи директори ва глобал вице-президенти Ману Кумар Джайн (Manu Kumar Jain) ўзининг Twitter-аккаунти орқали Redmi 9 Power намойиш санасини тасдиқлади:

Redmi 9 Power моделининг Redmi Note 9 4G смартфонидан фарқи – қўшимча 2 мегапикселлик макрокамерасидир, дейишмоқда инсайдерлар. Қолган жиҳатлари ўша моделники билан бир хил бўлиб, улар билан мана бу хабаримизда танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Master Lu’дан иккита рейтинг: Ноябрда чиққан энг қудратли ҳамда энг равон ишловчи смартфонлар

Redmi 9 Power моделининг асосий ўзига хосликларидан бири – нақ 6000 мА/соатлик аккумулятори бўлади. Redmi бренди шунга урғу бериб, уни «Энергетик монстр» ёки «Қувват монстри» дея таърифламоқда.

Моделнинг номида ҳам, қуйидаги реклама ролигида ҳам шунга эътибор қаратилган:

Инсайдерлар ушбу смартфоннинг кейинроқ бошқа бозорларга Xiaomi Redmi 9T номи остида чиқишини айтишмоқда. Бу борадаги янгиликларни Terabayt.uz билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларига MIUI 12.5 келади: нималари бор?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!