“Энергия-100” сунъий йўлдоши учирилади

“Энергия-100” сунъий йўлдоши учирилади

Россия Федерациясининг «Энергия» ва «Энергия-Телеком» ҳиссадорлик жамиятлари мутахассислари ишлаган янги “Энергия-100” сунъий йўлдоши 2018 йилнинг охирида геостационар орбитага учирилади.

“Энергия-100” Россия сунъий йўлдошларининг бутунлай янгича авлодига мансубдир. Унинг ўтказиш қобилияти жуда юқори. Аппарат чекка ҳудудларда яшовчи аҳолининг интернетга боғланишини енгиллаштиришга хизмат қилади, чунки чекка ҳудудларга оптик толали линиялар ўтқазиш мураккаб ва қимматга тушади. Сунъий йўлдошнинг маълумот ўтказувчанлиги 100 Гбит/с гача боради.

Сунъий йўлдош Россиянинг Узоқ Шарқ ва Сибир ўлкалари аҳолисига веб хизмат кўрсатишни осонлаштиради. Тизим телекоммуникация хизматларини Ка-диапазонда амалга оширади.

2015 йил ҳолатига кўра Ер орбитасида Россиянинг 132 та космик аппарати ишлаб турибди.