Энергия тежаш тизимларини ишлаб чиқишга Германия нанотехнологиялари жалб этилади

  •   DiMaX
  •  585
  •  11.04.2019 13:47

Энергия тежаш тизимларини ишлаб чиқишга Германия нанотехнологиялари жалб этилади

Шиша тола, шиша толали буюмлар, композит материаллар, энергия тежамкор иситиш асбоб-ускуналари ва энергия тежашнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори (ПҚ–4277-сон, 10.04.2019 й.) қабул қилинди. Бу тўғрида Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» номли Telegrem-канали хабар берган.

ЎҚИНГ: Биз нанотехнологиялар даврига тайёрмизми?

Қарор шиша тола ва энергия тежашнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқишга хорижий инвестиция ва замонавий нанотехнологияларни кенг жалб қилиш мақсадида қабул қилинган, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бугунги кунда «Deutsche Kabel AG Taschkent» қўшма корхонаси (Германия) томонидан шиша тола, энергия тежамкор иситиш асбоб-ускуналарнии ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда.

Қўшма корхона лойиҳаларни (13 минг тонна шиша тола, 3 минг тонна шиша тола буюмлари ва 40 минг кВт энергия тежашнинг замонавий тизимлар) 21,4 млн евро тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва замонавий технологияларни жалб этган ҳолда амалга оширади ҳамда мазкур лойиҳаларни самарали амалга ошириш учун «Falk Porsche Fiberglass» МЖЧ ташкил этилган.

Қарор билан «Falk Porsche Fiberglass» МЖЧга қатор солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилди.

ЎҚИНГ: Порталда энди давлат бюджетининг ижросини ҳам кузата оласиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!