Энг антиқа анбоксинг: Сув тубида Galaxy S20 FE қадоғини очиб, ўзини ишлатиб кўрсатишди!

  •   DiMaX
  •  1026
  •  28.09.2020 09:43

Энг антиқа анбоксинг: Сув тубида Galaxy S20 FE қадоғини очиб, ўзини ишлатиб кўрсатишди!

Samsung яқинда ўзининг Galaxy S20 FE (яъни – Galaxy S20 Fan Edition) русумли ҳамёнбоп флагманини намойиш этган. Биз эса унгача мазкур қурилма ишлатиб, асосий функциялари намойиш этилган «жонли» видеони ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Samsung флагманларида янги ишкал: улар «очлик эълон қилди»!

Ушбу «енгиллаштирилган» флагман кўплаб уяли алоқа операторлари ҳам сотилади. Шулардан бири – T-Mobile компанияси мижозларни Galaxy S20 FE’га янада қизиқтириш учун антиқа ишга қўл урди. Оператор тарихдаги энг ғалати анбоксинг видеосини чиқарди – унда Samsung смартфонининг қадоғини очиш, ўзини синаб кўриш ишларининг барчаси сув остида бажарилган!

Роликда бошловчи вазифасини T-Mobile компаниясининг креатив контент бўйича директори Десмонд Смит (Desmond Smith) бажарган. У сув тагида қурилманинг қадоғини очиб, смартфонни ёқиб, айрим ўйинларни ўйнаб кўрсатган. Ўз ҳаракатларини изоҳлаб гапирган бўлса-да, англаш қийин, шунинг учун видеороликни субтитрлар билан тақдим этишган:

Мазкур лавҳадан маълум бўляптики, Galaxy S20 FE нафақат самарадорлик бўйича яхши, балки унинг сувдан ҳимояси ҳам мустаҳкам экан. Тўғри, махсус эффектлардан ҳам фойдаланишган – масалан, ўйин учун Samsung MOGA PowerA XP5-X контроллерини қўллашда. Гап шундаки, бу гаджет сув остида ишлай олмайди, шу боисдан ўйин жараёнини «қуруқ шароитларда» ёзиб олиб, кейин сув тубида шунчаки унинг видеосини қўйиб кўрсатишган.

ЎҚИНГ: Galaxy A72 – пентакамерали илк Samsung смартфони

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.