Энг антиқа смартфон – LG Wing тақдим этилди: нарх ва хусусиятлари

  •   DiMaX
  •  1709
  •  15.09.2020 10:07

Энг антиқа смартфон – LG Wing тақдим этилди: нарх ва хусусиятлари

Энг антиқа смартфонLG Wing тақдим этилди: нарх ва хусусиятлари

Биз аввалроқ энг оригинал форм-факторга эга – айланма экранли LG Wing смартфонининг илк «жонли» видеосини чиқарган эдик. LG Electronics компанияси шу қурилмасини расман намойиш қилди.

ЎҚИНГ: Корпус ранги ўзгарувчи илк смартфонни «жонли» видеода кўрамиз!

LG Wing қурилмасининг диагоналига 6,8 дюймлик P-OLED экрани соат мили йўналишида айланиб, горизонтал режимга ўтади. Шунда унинг ортида иккинчи – диагоналига 3,9 дюймлик қўшимча G-OLED дисплей очилади. Асосий дисплейнинг тасвир аниқлиги 2460х1080 пикселлик бўлса, орт экранда бу кўрсткич 1240х1080 пикселга тенг.

Қўшимча экран турли мақсадларда қўлланади: асосий дисплейда видео ёки бошқа контент томоша қилаётганда уни бошқариш, экран клавиатурасида матн териш, чатларда мулоқот қилиш, қўнғироқларни бошқариш ва ҳоказо.

Фойдаланувчи ўз истагига кўра бир вақтнинг ўзида иккита экранда очилувчи иловалар жуфтлигини очиладигн қилиб қўйиши мумкин.

LG Wing смартфони Qualcomm Snapdragon 765G процессори базасида ишлайди. Унинг бош камераси 64 + 12 + 13 мегапикселлик учта датчикни ўз ичига олади. Селфи учун эса корпуснинг юқори қиррасидан чиқувчи механизмга 32 мегапикселлик олд камера ўрнатилган.

Смартфон яна экраности дактилоскопик датчиги, 8 гигабайтлик тезкор ҳамда 128 ёки 256 гигабайтлик доимий хотира билан таъминланган. 4000 мА/соатлик аккумулятори Qi технологияси асосида симсиз қувватлана олади.

ЎҚИНГ: Xiaomi дунёдаги энг антиқа смартфонни сота бошлади – атиги 69 доллардан! (+«жонли» видео)

LG Wing модели 5G, Wi-Fi (802.11 a/b/g/n/ac), Bluetooth 5.1 ва NFC модуллари, шунингдек, USB Type-C порти билан жиҳозланган. Корпуси IP54 стандартига кўра сув в чангдан муҳофаза этилган. Ўлчами 169,5х74,5х10,9 миллиметрга, вазни эса 260 граммга тенг.

Компания бу антиқа смартфонини дастлаб октябрь ойида ўз ватани – Жанубий Кореяда сотувга чиқаради. LG Wing кейинроқ – ноябрда Европа ҳамда АҚШ бозорига ҳам етказиб берилади. Европада унинг нархи 1100 еврога тенг бўлади.

ЎҚИНГ: Айланма учталик камерали Zenfone 7 ҳамда Zenfone 7 Pro флагманлари чиқди! (+видео)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.