Энг арзон 5G-флагман энди Realme X50m эмас – Redmi K30 5G нархи нақ 55 долларга пасайди!

  •   DiMaX
  •  2966
  •  02.05.2020 18:40

Энг арзон 5G-флагман энди Realme X50m эмас – Redmi K30 5G нархи нақ 55 долларга пасайди!

Яқин кунларгача энг арзон 5G-смартфон – Redmi K30 бўлиб, Xiaomi уни ўтган йилнинг декабрида тақдим этган. Бироқ Redmi брендининг жиддий рақиби – Oppo корпорацияга қарашли Realme компанияси ундан ҳам зўрини янада арзон нархда савдога қўйган.

ЎҚИНГ: «Қоч йўлдан, Redmi!» – энг арзон, тағин NFC ва 120 Гц экранли, квадрокамерали 5G-смартфон сотувга чиқди

Табиийки, бу ҳол «Хитойча Apple»га ёқмаган ва у ўз юртида бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлловчи Redmi K30 смартфонининг нархини пасайтирди. Унинг тезкор/ички хотираси 6/128 гигабайтлик варианти Хитойда аввал 335 доллардан сотилаётган бўлса, уни энди 280 долларга олиш мумкин!

Айтиб ўтиш керакки, мазкур ҳафтада унинг асосий рақиби – Realme X50m 5G моделининг 6/128 гигабайтлиги ҳам айни шу нархда сотувга чиққан. Лекин Redmi K30 моделига нисбатан унинг бошқа устунликлари ҳам бор.

Redmi K30 смартфонининг 5G тармоқларида ишлай олмайдиган 4G-версияси ҳам мавжуд ва компания уни аввалроқ арзонлаштирган эди. Шунингдек, Xiaomi ҳам қараб тургани йўқ – Redmi K30i русумли яна ҳам арзон 5G-смартфонни тайёрлаяпти.

ЎҚИНГ: MIUI 12’даги Super Wallpaper’ларни исталган Android-смартфонга ўрната оласиз! (тайёр ҳавола + «жонли» видео)