Энг арзон 5G-смартфон энди Xiaomi Mi 9 Pro 5G эмас!

  •   DiMaX
  •  2077
  •  28.09.2019 15:31

Энг арзон 5G-смартфон энди Xiaomi Mi 9 Pro 5G эмас!

Бир неча ой аввал тақдим этилган дастлабки 5G-смартфонлар нархлари минг доллардан ошиқ бўлиб, таҳлилчилар уларнинг келажакда арзонлашиб бориши айтишган. Чиндан ҳам, яқиндагина намойиш қилинган ва аллақачон сотувга чиққан Xiaomi Mi 9 Pro 5G нархи 520 доллардан бошланади.

ЎҚИНГ: ТЕЗКОР ХАБАР: Ucell Ўзбекистонда илк 5G тармоғини ҳамда метрода уяли алоқани ишга туширяпти!

Лекин хитойликлар бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишлай олувчи ундан ҳам арзон смартфон тақдим этишлари мумкин. Oppo компаниясининг сотувлар бўйича менежери ўз интервьюсида шуни айтган. Аниқроғи – Oppo нархи 3000 юандан (420 АҚШ долларидан) юқори бўлган барча смартфонларини бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайдиган қилиб чиқаради.

Менежернинг қўшимча қилишича, Oppo компанияси бугунги кунда ўз ресурсларининг ҳамда жамоасининг асосий қисмини янги 5G-ечимлар яратишга йўналтирмоқда. Булар – «булутли» сервислардаги ўйинлар, гуруҳли видеоқўнғироқлар, суратларни «булутда» сақлаш хизматлари ва ҳоказолардир.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойи охирида China Mobile ҳам кенг омма учун атиги 289 долларлик 5G-смартфон июндаёқ чиқишини, кейин у 145 долларгача арзонлашишини маълум қилган эди. Бироқ ҳали-ҳануз унақа қурилма тайёрлангани йўқ, шунингдек, Oppo менежери ҳам арзон 5G-смартфоннинг қандай номланиши ва тақдимот вақтини айтмаган.

ЎҚИНГ: Энг кучли процессорга эга 5G-смартфон ярим нархида чиқяпти!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.