Энг арзон 5G смартфон тақдим қилинди!

Энг арзон 5G смартфон тақдим қилинди!

Кутилганидек, кеча Хитойда янги iQOO Pro 5G смартфони тақдим қилинди. Намойишга қадар ҳам ушбу смартфон 5G қўллаб қувватловчилар ичида энг тезкори бўлиши айтилаётганди. Энди эса ушбу гап сўзлар ортиғи билан ўзини оқлади дейиш мумкин. Смартфон 640 доллар нархда сотувга чиқарилиши тахмин қилинганди, амалда эса тахмин қилинганидан 100 доллар арзонроқ бўлиб чиқди.

Snapdragon 855 Plus, 5G, 48-мегапиксельная камера и аккумулятор емкостью 4500 мА·ч за $535: представлен vivo iQOO Pro 5G — самый доступный флагман с 5G

iQOO Pro 5G моделининг 8 ГБ тезкор ва 128 ГБ доимий хотирага эга базавий талқини 535 доллардан баҳоланган. Қолган конфигурациялар бирмунча қимматроқ: 8/256 ГБ – 565 доллар, 12/128 ГБ – 580 доллар. 5G модемли ва Snapdragon 855 процессорли бошқа кўплаб моделлар бундан қимматроқ.

Snapdragon 855 Plus, 5G, 48-мегапиксельная камера и аккумулятор емкостью 4500 мА·ч за $535: представлен vivo iQOO Pro 5G — самый доступный флагман с 5G

Шу билан бирга моделнинг бошқа параметрлари ҳам ҳавас қилса арзигулик. Смартфон томчисимон кемтик ва бармоқ изи дактилоскопли, Full HD+ аниқлигидаги 6,41 дюмли AMOLED экранга эга бўлган. Асосий камера учталик – 48, 13 ва 2 МП. Селфи-камера 12 МПлик. Аккумулятор сиғими 4500 мА/соатни ташкил қилган. Уни 17 дақиқада 50 фоизга, 50 дақиқада эса 100 фоизга тўлдириш мумкин.

Snapdragon 855 Plus, 5G, 48-мегапиксельная камера и аккумулятор емкостью 4500 мА·ч за $535: представлен vivo iQOO Pro 5G — самый доступный флагман с 5G

Шунингдек, суюқ совутиш тизими, стандарт аудиотирқиш, NFC ва USB-C ҳам конфигурация таркибига кирган.

Ишлаб чиқарувчи 5G сигналининг сифатига катта эътибор қаратган, шунинг учун смартфонга тўртта эмас, нақ олтита антенна ўрнатилган. Қолаверса бу фақат 5G учун, аслида смартфонда умумий 12 та антенна мавжуд.

Тармоқда аллақачон iQOO Pro 5G’нинг тестларда тўрлаган илк баллари эълон қилинган. Аввалроқ, смартфон AnTuTu'да рекорд ўрнатгани ҳақида ёзгандик. Натижа эса аввал айтилганидек бўлиб чиқмади. Қурилма AnTuTu бенчмаркида 485 000 балл, Geekbench’да эса бир ядерли тестда 3500 балл, кўп ядерли тестда эса деярли 11 000 баллни қўлга қиритган. 

Snapdragon 855 Plus, 5G, 48-мегапиксельная камера и аккумулятор емкостью 4500 мА·ч за $535: представлен vivo iQOO Pro 5G — самый доступный флагман с 5G

iQOO Pro 5G учун олдиндан буюртма қилиш 23 августдан бошланади, дўкон пештахталаридан эса 2 сентябрда жой олади.

Snapdragon 855 Plus, 5G, 48-мегапиксельная камера и аккумулятор емкостью 4500 мА·ч за $535: представлен vivo iQOO Pro 5G — самый доступный флагман с 5G

Муҳими, смартфоннинг 5G’сиз оддий талқини ҳам мавжуд. Ушбу моделнинг нархи арзонроқ: 8/128 ГБ – 450$, 12/128 ГБ – 495$.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Энг тезкор, равон ва қулай интерфейсли смартфонлар (Master Lu, 2019 йил август)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!