Энг арзон 5G-смартфонни Realme тайёрлади: «жонли» суратлари ва техник жиҳатлари

  •   DiMaX
  •  1016
  •  11.08.2020 15:02

Энг арзон 5G-смартфонни Realme тайёрлади: «жонли» суратлари ва техник жиҳатлари

Ҳозирда флагман моделлардан ташқари, ўрта нархли смартфонларни ҳам 5G-модемли процессорлар билан таъминлашяпти. Бозор учун курашда айнан арзон нархли 5G-смартфонлар асосий ўрин тутишини ишлаб чиқарувчилар яхши билишади.

ЎҚИНГ: Samsung энг арзон 5G-смартфонини Geekbench’да текшириб кўрди

OPPO компаниясининг суббренди яқиндагина Realme V5 моделини намойиш этган эди. Бу – хитойлик техногигантнинг Honor 30 моделига ўхшаш, лекин унинг ярим нархидаги 5G-смартфондир.

Realme энди 5G тармоғида ишловчи, дунёдаги энг арзон смартфонни тайёрлади. Каталог рақами RMX2200 бўлган мазкур гаджетнинг номи ҳозирча номаълум, лекин унинг учун компания 200 доллардан паст нарх белгилашини айтишмоқда.

TENAA маълумотлар базасида аллақачон мазкур девайснинг «жонли» расми ва айрим жиҳатлари ҳам пайдо бўлган:

Кутилаётган энг арзон 5G-смартфоннинг бошқа жиҳатлари ҳам эътиборга лойиқ: аккумулятори 5000 мА/соатлик, экрани диагоналига 6,52 дюймлик. Олд камера дисплейнинг кемтигига жойланган, бош камера эса уч модулли бўлиб, унинг квадрат блогидан ташқари орқа панелда бармоқ изи датчиги ҳам жойлашган. Корпусининг ўлчами ҳам маълум – 164,4х76х8,6 миллиметрга тенг.

Компания мазкур смартфонни MediaTek Dimensity 720 процессори базасида тайёрлаган. Айтиш керакки, Realme V5 ушбу чипсетга асосланган биринчи девайс бўлган ва нархи 214 доллардан бошланади. Янги смартфонни арзонроқ қилиш учун унинг бошқа жиҳатларини соддароқ қилишлари мумкин. Масалан, унинг дисплейида кадр янгиланиш частотаси 90 эмас, балки 60 герцлик, бошланғич вариантида тезкор хотираси 4 гигабайтлик, корпуси пластикдан бўлиши мантиққа мос.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Дунёдаги энг зўр ҳамёнбоп смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2020 йил июль)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.