Энг арзон электромобил ҳатто Toyota Corolla’ни ҳам ортда қолдирди!

  •   DiMaX
  •  4298
  •  26.05.2021 13:46

Энг арзон электромобил ҳатто Toyota Corolla’ни ҳам ортда қолдирди!

2020 йили энг кўп сотилган электромобил Tesla Model 3 бўлса, хитойликларнинг Wuling HongGuang Mini EV электрокари иккинчи ўринни олган эди. Қизиғи – ушбу арзон электромобил янги бўлиб, 2021 йили ҳам харидорлигини пасайтирмаган ва...

ЎҚИНГ: Энг оммабоп арзон электрокар кабриолет-версияда ҳам чиқяпти: бу сизга Tesla эмас! (видео)

Wuling HongGuang Mini EV электрик машинаси ўтган ойда Хитой бозорида 30 мингтага яқин сотилиб, энг харидоргир автомобиллар кучли учлигига кирган. «Осмон ости салтанати»да сотилиши бўйича у жуда оммабоп седан – Toyota Corolla моделини ҳам ортда қолдирган: ушбу япон машинасини 24 минг нафардан ошиқроқ харидор танлаган, холос.

Ушбу ихчам ва арзон электрокарни аккумуляторининг юриш захираси 120 ҳамда 170 километрга етувчи версияларда сотишади, биринчисининг Хитойдаги нархи тахминан 4500 АҚШ долларига тўғри келади. Wuling HongGuang Mini EV моделининг барча асосий хусусиятлари ҳамда суратлари билан мана бу мақоламизда танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда электромобил импорти: қаерлардан, қаерларга, нечта ва қанчага?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.