Энг арзон Galaxy A смартфони ҳам тақдим этилди – нархи ва хусусиятлари билан танишамиз!

  •   DiMaX
  •  10280
  •  28.02.2019 17:05

Энг арзон Galaxy A смартфони ҳам тақдим этилди – нархи ва хусусиятлари билан танишамиз!

Жанубий кореялик техногигант куни кеча MWC 2019 доирасида «бели бақувват» Galaxy A30 ва Galaxy A50 смартфонларини намойиш этганди. Бугун – 28 февралда эса мазкур туркумнинг энг арзон модели – Galaxy A10 ҳам расман кўрсатилди.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Galaxy M30 тақдим этилди: учталик камера, 5000 мА/соатлик батарея!

Infinity-U экранли Galaxy A30 ва Galaxy A50 моделларидан фарқли тарзда, уларнинг «укаси» Infinity-V туридаги дисплейга эга. Янги смартфоннинг 6,2 дюймлик экрани томонлари ўзаро 19,5:9 нисбатда, тасвир аниқлиги эса HD+ форматида.

Samsung Galaxy A10 тақдимоти Ҳиндистонда ўтказилди ва у шу мамлакат бозорига 6 мартдан чиқарилади. Нархи 119 доллардан бошланади, шунга яраша, унинг бармоқ изи сканери ҳам йўқ, аккумулятори ҳам «атиги» 3400 мА/соатлик.

Galaxy A10 девайсининг «электрон юраги» – Exynos 7884 процессори, тезкор ва ички хотираси эса тегишлича 2 ва 32 гигабайтлик. Бош камераси 13, селфи-камера эса 5 мегапикселлик якка датчиклардан иборат.

Ушбу смартфон One UI график қобиғи остидаги Android 9 Pie операцион тизим билан чиқарилган. Galaxy A10 қизил, қора ва кўк рангларда таклиф этилади. Уларнинг бошқа мамлакатлар бозорига қачон чиқарилиши ҳозирча номаълум. Айрим Samsung смартфонларини эса ҳозирданоқ Terashop.uz интернет-дўконимиздан, 949 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш мумкин. Айниқса, шу кунларда – акция даврида бу харид сиз учун манфаатли ва қизиқарли бўлади.

ЎҚИНГ: Galaxy S10 флагмани аллақачон Terashop.uz’да! Шу ва бошқа Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 28 февраль)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!