Энг арзон iPad 8 чиқди: кучли процессор, USB-C порти...

  •   DiMaX
  •  601
  •  16.09.2020 13:52

Энг арзон iPad 8 чиқди: кучли процессор, USB-C порти...

Купертинолик корпорация 15 сентябрдаги тақдимотида Apple Watch Series 6 смарт-соатини тақдим этгани ҳақида ёзгандик. Мазкур тадбирда жамоатчиликка кўрсатилган маҳсулотлардан яна бири саккизинчи авлод планшети бўлди.

ЎҚИНГ: Apple’дан ҳам аввал «хитойча iPhone 12 Pro»ни тақдим этишяпти!

Apple iPad 8 русумли янги қурилмадаги асосий ўзгариш – Apple A12 процессоридир. Ўтган йилги iPad Air ҳамда iPad mini моделларида қўлланган ушбу чипсет, ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, олдинги авлод процессоридан 40 фоизга кучлироқ CPU ҳамда нақ икки карра қудратли GPU’га эга.

Янги планшетни бирйўла янги – iPad OS 14 операцион тизими билан чиқаришган. Унда диагоналига 10,2 дюймлик Retina дисплей ҳамда анъанавий дизайнни қўллашган: экран атрофида энли ромлар, Touch ID сканерли «Уйга» тугмачаси. Янги жорий этилганларидан бири – корпусидаги USB-C портидир.

Шунингдек, iPad 8 планшети Apple Pencil стилусини ҳам қўллаб-қувватлайди. Унинг олд камерасига FaceTime HD технологияси жорий этилган, орқа камераси эса 8 мегапикселлик. Apple’нинг айтишича, девайснинг автономлиги 10 соатга боради.

Компания уни доимий хотираси 32 ва 128 гигабайтлик вариантларда таклиф этади. Унинг учун олдиндан буюртма олиш аллақачон бошланган, очиқ савдога эса iPad 8 жума куни – 18 сентябрда чиқади. Бошланғич вариантда уни 329 долларга баҳолашган, LTE-версиясининг нархи эса 459 доллардан бошланади. Хоҳловчилар Smart Keyboard клавиатурасини алоҳида, 159 долларга сотиб олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Android’да аввалдан бўлган YouTube функцияси, ниҳоят, iPhone ва iPad’ларга ҳам етиб келди! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!