Энг арзон Redmi смартфони – энди атиги 70 доллардан!

  •   DiMaX
  •  3321
  •  25.02.2020 13:41

Энг арзон Redmi смартфони – энди атиги 70 доллардан!

Ўтган йилнинг якунида дунё бўйича энг оммабоп смартфонлар ТОП-ўнталиги эълон қилинган эди. Унда рўйхатнинг тўққизинчи поғонасидан Redmi 7A смартфони жой олган.

ЎҚИНГ: Дунё смартфон бозорида етакчи ким ўзи? (2 та рейтинг)

Xiaomi корпорацияси мазкур моделини ўтган йилнинг май ойида тақдим этган, кейинроқ эса глобал бозорга ҳам чиқарган эди. Бироқ ўшанда Европада унинг учун 100 евро миқдорида нарх белгиланган. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, Хитойнинг ўзида Redmi 7A дастлаб 80 доллар (тахминан 72 евро) эвазига сотилган.

Mydrivers нашрининг ёзишича, Redmi 7A ўз ватанида янада арзонлаштирилган – «Осмон ости салтанати»да уни ҳозирда 70 долларга тенг нархда олиш мумкин.

Redmi 7A техник хусусиятлари унинг нархига қараганда анча яхши: 5,45 дюймлик HD-экраннинг томонлари ўзаро 18:9 нисбатда. Дисплейга кўзни асраш режими қўшилган ва чатнашлардан ҳимояловчи қатлами ҳам бор. Смартфон Snapdragon 439 процессори базасига қурилган, 4000 мА/соатлик аккумулятори 10 ваттлик технология асосида қувват олади. Унинг бош ва олд камералари якка модулли бўлиб, тегишлича 13 ҳамда 8 мегапикселлик сенсорлардан иборат.

ЎҚИНГ: Redmi раҳбари: «K30 Pro камбағалбоп смартфон бўлмайди»!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!