Энг арзон ромсиз Meizu M6T расман намойиш қилинди

  •   Saroy
  •  1765
  •  30.05.2018 10:59

Энг арзон ромсиз Meizu M6T расман намойиш қилинди

Кутилганидек, Хитойнинг Meizu компанияси куни кеча ўзининг арзон Meizu M6T смартфонини намойиш этди. У жуда бежирим ва ҳозирда ёшлар орасида жуда урф бўлган ромсиз иккита асосий камерали қурилма.

Смартфон 5,7 дюймли  HD+ (720 x 1440 пикселли) форматдаги дисплейга эга. Шунингдек, бармоқ излари сканери, қўш камераси 13+2 Мп ва олдкамераси  8 Мп’дан иборат бўлади. Такт частотаси 1,5 ГГц ли саккизядроли MediaTek MT6750 процессори аппаратнинг “юраги” ҳисобланади. Тезкор хотираси 3 ёки 4 ГБ ҳамда ички хотираси 32 ёки 64 ГБ. Унга флеш-хотираси ҳажми 128 ГБ’ли microSD форматдаги карта ҳам ўрнатилган  

ЎҚИНГ: Meizu M8C смартфонини тақдим этди

Қурилманинг аккумулятори 3300 мАч сиғимига эга. Иккита SIM-карта, 4G VoLTE, Wi-Fi (802.11 a/b/g/n), Bluetooth 4.1, GPS+ГЛОНАСС билан қўллаб-қувватланган. Смартфон Flyme OS 6.2 қобиқли Android 7.0 Nougat’да ишлайди.

Meizu M6T дўконларга қора, қизил ҳамда тилларангда чиқарилиши кутилмоқда. Унинг 3+32 ГБ’лисига 124 доллар,  4+32 ГБ’лисига 155 доллар ҳамда  4+64 ГБ’лисига  171 долларлик нарх белгиланган. Эрта-индин, аниқроғи июнь ойидан бошлаб  савдога чиқарилади, дейишмоқда компания вакиллари.

ЎҚИНГ: Meizu M6 Note: Юртимизда яхши сотилаётган илғор ҳамёнбоп смартфон!