Redmi энг арзон учта смартфонини глобал бозорга тақдим этди

  •   DiMaX
  •  4535
  •  16.07.2020 10:33

Redmi энг арзон учта смартфонини глобал бозорга тақдим этди

Ваъда қилганидек, кеча – 15 июль куни Xiaomi йирик онлайн намойишини ўтказди. Унда асосан олдин Хитойда (ёки бошқа Осиё мамлакатларида) тақдим этилган айрим маҳсулотларнинг Европа (умуман дунё) бозорига чиқиш анонслари берилди.

ЎҚИНГ: Xiaomi яна иккита смартфонига глобал MIUI 12 асосли барқарор прошивка тарқата бошлади

Улардан энг эътиборлилари – арзон Redmi 9, Redmi 9C ҳамда Redmi 9A смартфонларининг глобал тақдимотидир. Мазкур моделлардан ҳар бирининг хусусиятлари ҳақида бир неча бора батафсил ёзганмиз – номларига ўрнатилган ҳаволалар орқали ўтиб, улар билан танишиш мумкин. Шунинг учун қуйида бу гаджетларнинг фақат асосий хусусиятларини жадвалда таққослаб келтирмоқдамиз:

Эслатиб ўтамиз, Redmi 9 ва Redmi 9C моделларида NFC модули кўзда тутилган, лекин унинг бўлиш-бўлмаслиги конкрет мамлакат бозори билан боғлиқ. Бундан ташқари, Redmi 9 модели 18 ваттлик тезкор зарядлаш технологиясини қўллаб-қувватласа-да, унинг қадоғига ҳам, нариги икки смартфондаги сингари, 10 ваттлик қувватлагич солинган.

ЎҚИНГ: Redmi K30 Ultra ҳам тайёр: Xiaomi президенти уни ўғринча суратга олиб кўрсатди!

Энг қизиғи – нархларига келсак, Redmi 9 учун хотира конфигурациясига қараб 149 ва 169 евро нарх белгиланган. Redmi 9C модели 119 ёки 139 еврога, Redmi 9A смартфони бўлса 99 еврога баҳоланган.

Xiaomi пресс-релизда уларнинг қачондан сотила бошлаши ҳақида ҳеч нима дейилмаган, лекин Redmi 9 аллақачон айрим Европа мамлакатларида сотилмоқда. Redmi 9A моделининг савдоси 30 июлдан бошланиши айтилмоқда, Redmi 9C эса негадир ҳатто Xiaomi глобал сайтига чиқарилмаган ҳам.

Мабодо керак бўлиб қолса, Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Қайси смартфонлар ишлатилса ҳам нархини кўп йўқотмайди?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!