Энг арзон ва «бели бақувват» Galaxy M01 аллақачон Samsung сайтига чиқди!

  •   DiMaX
  •  492
  •  30.05.2020 11:27

Энг арзон ва «бели бақувват» Galaxy M01 аллақачон Samsung сайтига чиқди!

Samsung аввалроқ Galaxy M01 моделини Geekbench сервисида текшириб кўрган эди. Бозорга уни ўта арзон Realme C3 (Narzo 10A) ҳамда Redmi 8A смартфонларининг кушандаси сифатида тақдим этилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг энг арзон смартфони – Galaxy M01 хусусиятлари сизга ҳам ёқади!

Компания энди Galaxy M01 смартфонининг ўзининг Россиядаги расмий сайтига ҳам чиқарди! Ҳиндистонда 2 июнда намойиш қилинадиган ушбу моделнинг нархи расман маълум бўлмаса-да, инсайдерлар унинг 130 доллардан кам баҳоланишини айтишган.

Samsung маълумотларига кўра, Galaxy M01 диагоналига 5,7 дюймлик TFT-экранга эга; унинг тасвир аниқлиги эса HD+ форматида (720х1560 пикселлик). Смартфон саккиз ядроли процессор (Snapdragon 439 бўлса керак) базасида ишлайди, тезкор/ички хотираси эса 3/32 гигабайтлик.

 Galaxy M01 бош камераси 13 ва 2 мегапикселлик, селфи-камераси эса 5 мегапикселлик датчиклардан иборат. Аккумуляторининг ток сиғими 4000 мА/соатлик бўлиб, экран ўлчами ва бошқа хусусиятларини инобатга олсак, унинг қуввати анча вақтга етади.

Samsung бу смартфонига бармоқ изи сканери ўрнатмаган, NFC ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади. Корпусининг ўлчами 147,5х70,9х9,8 миллиметрга, вазни эса 168 граммга тенг.

ЎҚИНГ: Samsung ҳатто Galaxy M01’дан ҳам арзон яна битта смартфон тайёрлади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.