Энг арзон Xiaomi смартфони энг қиммат Samsung флагманидан қайси кўрсаткичда ўзиб кетди?

  •   DiMaX
  •  3719
  •  05.05.2018 12:49

Энг арзон Xiaomi смартфони энг қиммат Samsung флагманидан қайси кўрсаткичда ўзиб кетди?

Strategy Analytics компанияси жорий йилнинг биринчи чораги бўйича дунё смартфон бозори ҳолатини ўрганиб чиқиб, бир-биридан қизиқ маълумотларни эълон қилди. Шулардан бири – мазкур давр мобайнида энг кўп сотилган мобил қурилмалар рейтингидир.

ЎҚИНГ: Хитойдаги энг оммабоп смартфонлар рейтинги: Galaxy S9 иккинчи ўринда, iPhone X эса жудаям пастда...

Тадқиқот натижаларига кўра, Apple қурилмалари ушбу рейтингнинг энг тепасидаги нақ тўртта ўринни банд этган. Дунё бўйича энг кўп сотилган смартфон эса купертиноликнинг юбилей айфони – iPhone X экан.

Мутахассислар фикрича, 2018 йилнинг январидан то март ойи сўнгига қадар Apple нақ 16 миллиондан ошиқ iPhone X сотишга улгурган. Суперфлагманнинг ўтган йилнинг ноябридан буён харидорларга етказиб берилган умумий миқдори эса 50 миллионга яқинлашиб қолган.

Нархи баланд бўлишига қарамасдан, юбилей айфони ўз «шерик»лари – iPhone 8 (12.5 миллионта сотилган) ва iPhone 8 Plus (8.3 миллионта сотилган) моделларидан анча илгарилаб кетган. Тўртинчи ўринни эса 5.3 миллионталик натижа билан ўтган йилги iPhone 7 эгаллаб турибди.

Купертинолик ортидан – «хитойлик Apple»!

Рўйхатдаги кучли бешликни, қанчалик қизиқ туюлмасин, нисбатан «ёш» смартфонсознинг энг арзон телефони – Xiaomi Redmi 5A модели якунлаб бермоқда. Ушбу смартфон Хитой, Ҳиндистон ва бошқа йирик бозорларда жуда ҳам оммалашиб бораётир. Шунингдек, Ўзбекистонда ҳам бу моделга талабгорлар бисёр ва истасангиз, сиз ҳам унга буюртма беришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон бўйлаб БЕПУЛ етказиб берилувчи Xiaomi смартфонлари ва бошқа гаджетлари нархлари (2018 йил 28 апрель)

Хулласи калом, Xiaomi корпорацияси шу уч ой мобайнида 5.4 миллион донадан ошиқ Redmi 5A смартфонини харидорларига етказиб берган.

Мана, 2018 йилнинг биринчи чорагида дунё бўйича энг кўп сотилган олтита смартфон кўрсаткичларини 2017 йилнинг шу давридаги натижалар билан таққослаб кўрамиз:

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг навбатдаги рекорди: таҳлилчилар ҳайратда, инвесторлар қувончда!

Ниҳоят, Samsung’га ҳам навбат етди

Юқорида кўриб турганингиздек, рўйхатнинг олтинчи поғонасини, ниҳоят, етакчи смартфонсозлардан саналмиш Samsung компаниясининг Galaxy S9+ флагмани эгаллаган. Жанубий кореялик техногигант ўзининг ушбу энг илғор ва қиммат смартфонидан 5.3 миллиондан зиёд сотишга эришган.

Агарда Samsung ўзининг янги флагманларини дунё бўйича оммавий савдога март ойининг ўртасидагина чиқара бошланганини ҳисобга олсак, бу – жуда яхши кўрсаткич. Йилнинг иккинчи чорагида мазкур модел энг оммабоп Android-смартфон бўлиши ҳам мумкин, агарда «плюссиз» шериги – стандарт Galaxy S9 ундан ўзиб кетмаса.

Дарвоқе, Samsung’нинг шу флагманлари ва бошқа бир қатор моделлардаги смартфонларини Ўзбекистонда ҳам расмий кафолат билан олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Арзонлашган ва Ўзбекистон бўйлаб БЕПУЛ етказиб бериладиган Samsung смартфонлари нархлари (2018 йил 26 апрель)