Энг арзон Xiaomi смартфони – Redmi Go суратлари ва нархи эълон қилинди

  •   DiMaX
  •  13016
  •  29.01.2019 15:29

Энг арзон Xiaomi смартфони – Redmi Go суратлари ва нархи эълон қилинди

«Хитойча Apple» яқин орада ўзининг энг арзон смартфони – Redmi Go русумли девайсини тақдим этади. Бу – Android Go платформасида ишловчи илк Xiaomi смартфони бўлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi энг арзон – Redmi Go смартфонини рўйхатдан ўтказди!

Куни кеча Terabayt.uz чоп этган хабарда филиппинлик манбанинг ушбу модел ҳақидаги маълумотлари берилган эди. Унга кўра, Redmi Go тахминан 70 АҚШ долларига нархланиши кутилаётган эди.

Энди эса ушбу моделнинг Европада савдога чиқиш вақти ҳамда нархи ҳам маълум бўлди. Германиянинг WinFuture нашри ёзишича, мазкур қитъада уни февралнинг ўрталарида, 80 евро нархида сотувга чиқарилади. Яъни, Redmi Go смартфонининг расмий тақдимоти, Хитойда сотила бошлаши ва Европа бозорига етиб бориши оралиғи унча узоқ бўлмайди.

ЎҚИНГ: 70 долларлик Redmi Go тўлиқ фош этилди: суратлари ва хусусиятлари билан танишинг!

Эслатиб ўтамиз, Redmi Go диагоналига 5 дюймлик экранга эга бўлиб, дисплейининг тасвир аниқлиги 1280х720 пикселлик. Унинг асосий камераси 8, селфи-камераси эса 5 мегапикселлик датчикка эга. Snapdragon 425 процессори базасидаги бу смартфон 1 гигабайтлик тезкор ва 8 гигабайтлик ички хотирага эга. Android 8.1 Oreo (Go Edition) тизими ўрнатилган бу девайс аккумуляторининг ток сиғими эса 3000 мА/соатни ташкил этади.

Xiaomi компаниясининг шу пайтгача бозорга тақдим этган аксарият смартфонларини 819 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони мавжуд. Компаниянинг сўнгги хит маҳсулотини бўлса ҳозирча фақат Хитойдаги онлайн платформалар орқали харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: «Ёнғоқчақар» Redmi Note 7 смартфонини AliExpress’дан сотиб олинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!