Энг арзон янги Redmi’ларга барқарор глобал MIUI 11 муддатидан аввал келяпти!

  •   DiMaX
  •  2223
  •  09.11.2019 14:25

Энг арзон янги Redmi’ларга барқарор глобал MIUI 11 муддатидан аввал келяпти!

Xiaomi корпорацияси арзон маҳсулотларини алоҳида бренд тарзида ажратганидан сўнг, шу Redmi бренди остида кир ювиш машинаси, повербанк, қулоқчин ҳамда ноутбук сингари бошқа тур маҳсулотлар ҳам намойиш қилган. Унинг янги авлод смартфонлари орасида эса Redmi 8 ҳамда Redmi 8A энг арзонларидир.

ЎҚИНГ: Тақдимотлар тўлқини: Xiaomi бирданига нақ 20 та маҳсулот намойиш этди!

Режага кўра, ушбу ҳамёнбоп қурилмалар 13 ноябрдан MIUI 11 график қобиғи асосидаги глобал барқарор прошивкага янгилана бошлаши керак эди. Лекин ҳиндистондаги Redmi 8 ва Redmi 8A фойдаланувчиларининг хабар беришларича, уларга падейт аллақачон кела бошлабди!

Ушбу янги апдейтнинг версия рақами MIUI 11.0.1.0.PCPINXM бўлиб, Redmi 8 (сотиб олиш) смартфонлари учун прошивка ҳажми 600 МБ бўлса, Redmi 8A (харид қилиш) прошивкаси 544 МБга тенг. Уларнинг иккаласи ҳам сўнгги эмас, балки Android 9 Pie талқинига асосланган ва октябрь ойидаги хавфсизлик патчларини ўз ичига олган.

Демак, Ўзбекистондаги фойдаланувчилар ҳам яқин орада Redmi 8 ҳамда Redmi 8A смартфонларини янгиланиб олишлари мумкин бўлади. Мазкур прошивкадаги ўзгаришлар ва янги имкониятлар ҳақида мана бу мақоламизда маълумотлар мавжуд. Xiaomi компаниясининг аксарият смартфонларини эса 810 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz’дан сотиб олиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Яна нақ 15 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига барқарор MIUI 11 тарқатила бошлади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!