Энг арзонидан энг зўригача: Android-смартфонларнинг бешта рейтинги (AnTuTu, 2021 йил июнь)

  •   DiMaX
  •  1655
  •  08.07.2021 17:38

Энг арзонидан энг зўригача: Android-смартфонларнинг бешта рейтинги (AnTuTu, 2021 йил июнь)

Охирги кунларда биз AnTuTu бенчмаркида жорий йилнинг июнь ойидаги текширувларга асосланган иккита рейтингни эълон қилганмиз. Булардан бири ўз эгаларини рози қилган ўнта смартфон бўлса, иккинчиси энг тезкор Android-смартфонлар рўйхатидир.

ЎҚИНГ: Энг равон ишловчи мобил операцион тизим ва смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2021 йил июнь)

Булардан ташқари, AnTuTu жамоаси июнь ойи ҳолатига кўра бешта нарх тоифаси бўйича Android-смартфонларнинг энг яхшилари рўйхатларини ҳам тақдим этди. Унда қурилмалар Хитойдаги, шу мамлакат валютасидаги нархи бўйича бешта гуруҳга ажратилган ва шу категорияларнинг ҳар биридаги энг зўрлари алоҳида рўйхатларда берилган. Тушуниш қулай бўлиши учун биз уларнинг нархларини АҚШ долларида ҳам кўрсатмоқдамиз.

Демак – энг арзон, яъни нархи 1999 юангача (бу тахминан 308 АҚШ долларига тўғри келади) бўлган телефонларнинг энг зўри 6/128 гигабайтлик тезкор/ички хотирали Redmi Note 10 Pro бўлиб чиққан.

ЎҚИНГ: Камида 6 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларида ишкал: компания айбини тан олди

Иккинчи нарх тоифаси 2000 дан то 2999 юангача (309–462 доллар) нархли смартфонлардир.

Бу рейтингда Vivo компаниясининг ўйинбоп қурилмалар чиқарувчи iQOO брендига мансуб iQOO Neo 5 Vitality Edition моделининг 8/128 гигабайтлиги ғолиб чиққан.

ЎҚИНГ: Эгасига жуда узоқ хизмат қилган 5 та афсонавий смартфон. Сиз ҳам уларни ишлатганмисиз?

Учинчи рейтингга бўлса 3000–3999 юанлик (463–616 долларлик) смартфонлар киритилган.

Кўриб турганингиздек, мазкур тоифада 8/128 гигабайтлик OnePlus 9 биринчи ўринни олган.

 ЎҚИНГ: Энг зўр флагман ва турли жиҳатлардан энг яхши ҳамёнбоп смартфонлар («Роскачество» олтита рейтинги, 2021 йил июнь)

Хитойдаги нархи 4000–4999 юань (617–770 доллар) оралиғида бўлган смартфонлар тўртинчи рейтингда акс эттирилган:

Уларнинг орасида тезкор/доимий хотира ҳажми 8/128 гигабайт бўлган Vivo X60 Pro+ флагманига тенг келадигани топилмаган.

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (26-ҳафта)

Энг қиммат, яъни нархи 5000 юандан (770 доллардан) юқори бўлган флагманлар ўртасида Oppo Find X3 Pro камерофони кетма-кет учинчи бор ғолиб бўляпти.

Ўтган ойдаги рейтингда унинг 12/256 гигабайтлиги лидерликка эришган бўлса, бу гал 8/256 гигабайтлик варианти етакчи.

ЎҚИНГ: MWC 2021: «Йилнинг энг зўр смартфони» ва унинг тўртта рақиби