Энг асабни ўйновчи сайтни яратишди – бир кириб кўрмайсизми?

  •   DiMaX
  •  2447
  •  08.07.2019 15:49

Энг асабни ўйновчи сайтни яратишди – бир кириб кўрмайсизми?

Bagaar студиясининг дизайнерлар жамоаси шундай сайт яратишдики, уни кишини қийнаш, асабини ўйнаш воситаси десак ҳам хато бўлмайди. Улар буни атайин қилишган – фойдаланувчиларга энг ёқмайдиган интерфейс яратишга уринишган ва буни ажойиб тарзда уддалашган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда ОТМлар сайтлари қай аҳволда?

Бу – userinyerface.com сайти бўлиб, ўйин кўринишидадир: унда ҳаммаси сизни чалғитишга йўналтирилган. Мақсад оддий – белгиланган муддат ичида қинғир-қийшиқ интерфейс орқали ўтиб, рўйхатдан ўтишга улгуришингиз керак.

Аммо сайтда ҳамма нарса одатий қоидаларга тескари тарзда ишланган: парол учун тўртта талаб мавжуд ва улар кўк фонда оч яшил шрифт билан, майда қилиб ёзилган. Мамлакатлар белгилари оқ-қора рангларда, таймер мунтазам тарзда липиллаб туради ва ҳоказо. Ишқилиб, ҳаммаси шу қадар телба-тескари ишланганки, ҳам ёмон, ҳам кулгили, лекин шуниси билан доҳиёна!

Мазкур сайтни ишлаб чиққан дастурчи ва дизайнерлар шундай дейишган: «Ўтган ўн йил мобайнида биз дизайннинг муайян шаблонларига – позициялар, ранглар ва белгичаларига кўникиб қолдик. Фойдаланувчилар сайтларда интерфейснинг 90 фоизини одатий қабул қилиб, интуитив тарзда ҳаракат қилишади. Бироқ, уларнинг барчасини яхшилаб аралаштириб-қориштириб ташласак нима бўлади? Ўрнатилган қоидаларга қарши чиқиб, ҳаммасини тескарисига ишлаб чиқсак-чи?»

Хўш, шахсан сиз, шунақа телба-тескари сайтда мўлжални тўғри олиб, рўйхатдан ўта оласизми? Унда марҳамат – мана бу ҳавола орқали кириб, ўзингизни бир синаб кўринг-чи...

ЎҚИНГ: Ўзбекистон давлат идоралари сайтларида порнографик маълумотлар борлиги аниқланди

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!