Энг аввал Android 10 Q’гача янгиланувчи Samsung смартфонлари билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  2088
  •  17.06.2019 11:03

Энг аввал Android 10 Q’гача янгиланувчи Samsung смартфонлари билан танишинг!

Google компанияси Android 10 Q операцион тизимини кузга яқин фойдаланувчиларга буткул тақдим этади. Ҳозирча эса айрим смартфонларда унинг бета-талқинларини синаб кўриш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Android 10 Q Beta 4 муаммолари ҳал этилди – уни энди бемалол ўрнатиш мумкин!

Android 10 Q’гача янгиланувчи барча Samsung смартфон ва планшетлари рўйхати аввалроқ сизларга қадрдон Terabayt.uz сайтида эълон қилинган эди. Таниқли инсайдер Мукул Шарма (Mukul Sharma) эса ушбу апдейт биринчи тўлқинда айнан қайси моделларга тарқатилишини Twitter орқали маълум қилди.

Кўриб турганингиздек, августда тақдим этиладиган Galaxy Note 10 фаблетлари Android 10 талқини билан чиқади.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг биринчилар қаторида Android 10 Q’гача янгиланувчи смартфонлари рўйхати

Шунингдек, Samsung’нинг бу йилги Galaxy S10 (сотиб олиш) туркумидаги ҳамда ўтган йилги Galaxy S9 сериясидаги флагманлари, шунингдек, ўрта нархли Galaxy A туркумидаги смартфонлари ҳам Android Q талқинидаги прошивкага илк тўлқинда янгиланади.

Демак, жами учта туркумга оид жами 12 моделдаги Samsung қурилмалари биринчилар қаторида Android 10’гача янгиланади. Лекин афсуски, янги талқиндаги операцион тизимга асосланган прошивкалар ушбу моделларга айнан қачон келишига Мукул Шарма аниқлик киритмаган.

Компаниянинг ҳозиргача глобал савдога чиққан айрим телефонларини эса атиги 451 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Galaxy A’ларнинг бари арзонлашди – Terashop.uz’да Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 10 июнь)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!