Энг «бели бақувват» ҳамёнбоп – Galaxy M51 расмий суратлари, сотувга чиқиш вақти ва нархи!

  •   DiMaX
  •  6122
  •  25.08.2020 14:01

Энг «бели бақувват» ҳамёнбоп – Galaxy M51 расмий суратлари, сотувга чиқиш вақти ва нархи!

Samsung компанияси тез орада Galaxy M51 смартфонини намойиш этиши кутилмоқда. Galaxy M21, Galaxy M30s ҳамда Galaxy M31моделларини нақ 6000 мА/соатлик аккумулятор билан жиҳозлаган бўлса, янги қурилмада бу кўрсаткич янада юқори!

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп рекордчи: Galaxy M51 нақ 7000 мА/соатлик аккумулятор билан чиқяпти!

Gizchina нашри Samsung Galaxy M51 смартфонининг расмий суратлари, техник хусусиятлари, савдога чиқиш вақти ва нархларини ҳам эълон қилди. Унга кўра, мазкур модел қуйидаги кўринишга эга:

Манбага кўра, жанубий кореяликлар ушбу телефонни Snapdragon 730G процессори ва камида 6 гигабайтлик тезкор хотира билан таъминлашяпти. Диагоналига 6,7 дюймлик экранида тасвир аниқлиги Full HD+ форматида, яъни 1080х2400 пикселлик.

ЎҚИНГ: Ўғирланган Samsung смартфонларини энди интернетга уланмаган бўлса ҳам топа оласиз!

Сўнгги маълумотларга қараганда, Galaxy M51 бармоқ изи сканери корпуснинг ён қиррасига жойланади. Шунга қараганда, унинг экранида аввал айтилганидек Super AMOLED эмас, балки арзонроқ – IPS-матрица қўлланаётган бўлиши ҳам мумкин.

Манбага кўра, Samsung ушбу смартфони учун Ҳиндистонда тахминан 25 000 – 30 000 рупий, яъни 336 – 405 АҚШ доллари орасида нарх белгилайди. Унинг савдоси эса сентябрнинг иккинчи ҳафтасига, яъни 7–13 саналари орасига белгиланган. Шунга кўра, Galaxy M51 келаси ойнинг бошидаёқ расман намойиш этилса керак.

ЎҚИНГ: Ушбу 38 та русумдаги Samsung смартфон ва планшетлари нақ Android 13’гача янгиланади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.