Энг «бели бақувват» ва арзон Samsung смартфонининг яхшиланган версияси – Galaxy M30s чиқяпти

  •   DiMaX
  •  1453
  •  14.06.2019 14:32

Энг «бели бақувват» ва арзон Samsung смартфонининг яхшиланган версияси – Galaxy M30s чиқяпти

Жанубий кореялик корпорация шу йилнинг февраль ойида Galaxy M30 смартфонини тақдим этганди. Бу модел бақувват, яъни 5000 мА/соатлик аккумуляторга эга энг арзон Samsung смартфонидир.

ЎҚИНГ: Samsung энг арзон ва оммабоп смартфонларини ҳам Android 9 Pie’гача янгилай бошлади

Манбаларнинг таъкидлашича, Samsung энди унинг янада яхшиланган версияси – Galaxy M30s моделини тайёрламоқда. Март ойидан савдога чиққан оригинал смартфон SM-M305F модел рақамига эга бўлса, Galaxy M30s версиясининг модел рақами SM-M307F экан.

Кузатувчиларнинг фикрича, янги смартфон Galaxy M30 ҳамда Galaxy M40 моделларининг оралиғидаги қурилма бўлади. Samsung Galaxy M30s аккумулятор сиғими ва хотира ҳажми оригинал моделдагидек қолиб, камералари яхшиланиши мумкин. Янги девайс қадоқданоқ One UI 1.1 график қобиғи остидаги Android 9 Pie операцион тизими билан тақдим этилиши кутилмоқда.

Samsung Galaxy M30s яқин орада намойиш этилса керак, аммо санаси ҳали маълум эмас. Ҳозиргача глобал савдога чиққан айрим Samsung телефонларини эса атиги 451 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Қулай ва ихчам – Galaxy A10e расман тақдим қилинди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!