«Энг чидамлилар учун»: автономлиги нақ бир йилгача борувчи ақлли соат чиқди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  278
  •  17.02.2021 10:51

«Энг чидамлилар учун»: автономлиги нақ бир йилгача борувчи ақлли соат чиқди! (+видео)

Garmin компанияси янги авлод смарт-соати – Garmin Enduro моделини намойиш қилди. Ишлаб чиқарувчи уни «энг чидамлилар учун», дея тарғиб қилмоқда.

ЎҚИНГ: NFC чипли, ихчам ва арзон Redmi Watch намойиш этилди

Garmin Enduro гаджетининг асосий ўзига хослиги – автоном ишлаш даврининг анча юқори эканлигидир. Компаниянинг таъкидлашича, батареясининг тўла қуввати билан у ақлли соат режимида 65 кунгача, тежамкорлик режимида эса бир йилгача қайта зарядлашсиз ишлай олади!

Бундай кўрсаткичга эришишда иккита омил муҳим ўрин тутади: аввало, Garmin Enduro моделида қувватни бошқаришнинг созланувчи режимлари мавжуд. Қолаверса, унинг юзасига махсус – қуёш нуридан қувват олувчи Power Glass шишаси қопланган. GPS модели ёқиқ пайтида батареянинг тўла қуввати 70 соатга етади; қўшимча 10 соатлик автономликни эса Power Glass шишаси таъминлаб беради.

Enduro соати диаметри 1,4 дюймлик, аниқлиги 280х280 пикселлик экранга эга. Мазкур девайс VO2 Max (кислород сарфининг максимал даражаси), машғулотлар интенсивлиги ва стресс даражасини аниқловчи датчикларга эга. Унинг сувдан ҳимояланган (10 ATM) корпусида оптик пульсометр ҳам жойлашган. Ақлли соат UltraRun дам олиш таймери, организмни тиклаш бўйича тавсиялар функцияси, кунлик югуриш ва велосипед ҳайдаш тавсиялари каби функциялар билан бойитилган.

Мазкур соат симсиз тўловлар учун Garmin Pay тизимини қўллаб-қувватлайди. Garmin Enduro корпуси пўлатдан ишланган версияда 800 доллар, нисбатан енгил – титан версиясида эса 900 доллар туради.

ЎҚИНГ: Хитойликлар ўз-ўзини қувватловчи илк смарт-соатни тайёрлашди!