Энг, энг, энг... мобил ўйинлар учта рейтингда (App Annie, 2020 йил)

  •   DiMaX
  •  1713
  •  27.02.2021 13:02

Энг, энг, энг... мобил ўйинлар учта рейтингда (App Annie, 2020 йил)

Valve компанияси ўзининг Steam Awards 2020 танлови доирасида ўнта йўналишда йилнинг энг зўр ўйинларини эълон қилган эди. тақризлар агрегатори – Metacritic ресурси ҳам бу борада ўз рейтингини чиқариб, 2020 йилнинг энг зўр бешта ўйинини айтган.

ЎҚИНГ: Энг зўр ўйинларнинг ўнта рейтинги: бунга қўшилмаслик қийин!

App Annie тадқиқот компанияси мобил ўйинлар бозорини таҳлил қилиб, 2020 йил давомида геймерлар орасида улардан қайсилари кўпроқ оммалашганини эълон қилди. Текширувлар натижаларини у учта рейтингда кўрсатиб берган.

Энг кўп фойдаланувчилар базасига эга ўйинлар:

  1. PUBG Mobile
  2. Candy Crush Saga
  3. Ludo King
  4. Among US
  5. Free Fire
  6. ROBLOX
  7. Call of Duty: Mobile
  8. Subway Surfers
  9. Minecraft Pocket Edition
  10. Pokemon Go!

Тадқиқотнинг кўрсатишича, бултур фойдаланувчилар Android ҳамда iOS тизимли қурилмаларига кунига ўртача 4,2 соат вақтларини бағишлашган.

ЎҚИНГ: Жо Байден президентликнинг илк дам олиш кунларини набираси билан шу ўйинга бағишлади!

App Annie ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йил давомида мобил иловалар ва ўйинларга жами 143 миллиард АҚШ доллари миқдорида пул сарфлашган. Айнан ўйинларга қурбон қилинган пулларнинг асосий қисмини эса иккинчи топ-ўнталикдаги ўйинлар ташкил этмоқда.

Геймерлар энг кўп пул сарфлаган ўйинлар:

  1. Honour of Kings
  2. Pokemon Go
  3. ROBLOX
  4. Monster Strike
  5. Coin Master
  6. Game For Peace
  7. PUBG Mobile
  8. Fate\Grand Order
  9. Candy Crush Saga
  10. Gardenscape — New Acres

Мобил ўйинлар ҳақидаги салбий фикрларга қарамасдан, уларга сарфланаётган пуллар миқдори ошиб бормоқда.

ЎҚИНГ: Бойлар ҳам ўйнайди: Илон Маскнинг севимли видеоўйинлари қайсилар?

Пандемия туфайли 2020 йил мобайнида турли иловалар қатори, мобил ўйинларнинг ҳам омади чопган.

Энг кўп юклаб олинган ўйинлар:

  1. Free Fire
  2. Among Us!
  3. Subway Surfers
  4. PUBG Mobile
  5. Gardenscape — New Acres
  6. Hunter Assassin
  7. Brain Out
  8. My Talking Tom friends
  9. Tiles Hop: EDM rush
  10. Ludo King

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ биз Golden Joystick 2020 маросимида 25 та номинация бўйича тақдирланган энг зўрларини, шунингдек, смартфон эгалари 2020 йилда энг кўп пул сарфлаган ўйинлар рўйхатини эълон қилганмиз.

Булардан ташқари, Google Play талқинида 2020 йилнинг энг зўр Android-ўйинлари ҳамда Apple’нинг турли гаджетлари учун 2020 йилги энг зўр ўйин ва иловалар рейтинглари ҳам сизни бефарқ қолдирмаса керак.

ЎҚИНГ: Геймер лавозимида иш бор – маоши йилига 41 минг доллар!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!