Энг инновацион мамлакатлар рейтинги билан танишинг

  •   DiMaX
  •  1348
  •  26.01.2019 15:43

Энг инновацион мамлакатлар рейтинги билан танишинг

Bloomberg нашри Давос иқтисодий форуми очилиши арафасида дунёдаги энг илғор мамлакатлар рейтингини эълон қилди. Унда жами 200 та давлат орасидан энг инновацион бўлганлари танлаб олинган.

ЎҚИНГ: Мобил интернет тезлиги WI-FI дан юқори бўлган 33 та мамлакат

Innovation Index рейтингини тузишда кўплаб мезонлар инобатга олинган. Жумладан – патентлар борасида фаоллик, олий ўқув юртлари битирувчиларининг фоизи, ҳар бир миллион аҳолига нисбатан илмий ходимлар сони сингари.

Шундай қилиб, энг инновацион деб эътироф этилган йигирмата давлат рўйхати қуйидагича:

  1. Жанубий Корея
  2. Германия
  3. Финляндия
  4. Швейцария
  5. Исроил
  6. Сингапур
  7. Швеция
  8. АҚШ
  9. Япония
  10. Франция
  11. Дания
  12. Австрия
  13. Бельгия
  14. Ирландия
  15. Нидерландия
  16. Хитой
  17. Норвегия
  18. Буюк Британия
  19. Австралия
  20. Канада

Айтиш керакки, Bloomberg сайтида ушбу рейтингдаги 60-ўрингача бўлган мамлакатлар рўйхати эълон қилинган ва унда ҳозирча Ўзбекистон номи йўқ.

ЎҚИНГ: Вазир: дунёнинг 50 та энг кучли мамлакати қаторидан жой олишни кўзлаганмиз