Энг ишончли компьютерсозлар рейтинги эълон қилинди

  •   DiMaX
  •  898
  •  19.10.2018 17:57

Энг ишончли компьютерсозлар рейтинги эълон қилинди

Американинг компьютерларни таъмирлашга ихтисослашган Rescuecom компанияси ҳар йили АҚШдаги компьютер ва ноутбукларнинг ишончлилиги бўйича тадқиқот ҳам олиб боради. Куни кеча у айни дамдаги ҳолатга кўра энг кам бузилувчи компьютерлар рейтингини ошкор этди.

ЎҚИНГ: Энг яхши компьютер ишлаб чиқарувчилар рейтинги

Рейтинг натижаларига кўра, АҚШ компьютер бозорида Samsung Electronics компаниясининг улуши унча катта эмас – 6,4 фоиз. Таъмирлатишга олиб келинаётган компьютерлар орасида эса ушбу ишлаб чиқарувчининг маҳсулотлари энг кам – атиги 1,63% улушга эга. Шу сабабли у ишончлилик рейтингида 393 балл олган.

Мана, қуйидаги жадвалда биринчи устун – компьютерсоз компания, иккинчиси – унинг АҚШ бозоридаги улуши, учинчиси – таъмирланувчилар орасидаги улуши, тўртинчиси – ишончлилик балли ва бешинчиси – ишончлиликнинг шартли белгиси акс эттирилган.

Шу тариқа, жанубий кореялик техногигантнинг компьютерлари нафақат номдор Apple, балки бошқа барча компанияларнинг ҳам шу турдаги маҳсулотларидан анча ишончли эканлиги аниқланди.

Айтиш керакки, бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда ҳам бир нечта ишлаб чиқарувчиларнинг турли компьютер ва ноутбуклари онлайн савдога қўйилган.

ЎҚИНГ: Энг ишончли ноутбуксозлар рейтинги эълон қилинди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.