Энг керакли дастурда ҳам тўқ рангли мавзу пайдо бўлади!

  •   DiMaX
  •  370
  •  24.11.2020 16:30

Энг керакли дастурда ҳам тўқ рангли мавзу пайдо бўлади!

Microsoft корпорацияси Windows 10 тизимига тўқ рангли мавзуни қўшди ва буни бошқа бир нечта маҳсулотларда ҳам жорий қилишни режалаштирмоқда. Тармоқдаги манбаларга кўра, тўқ рангли мавзуни қўллаб-қувватлайдиган навбатдаги илова Word офис дастуридир.

ЎҚИНГ: PDF-файлни Word’га ўгиришнинг 15 та бепул усули

Бу ҳақида Softpedia ресурси Florian B тахаллуси остида Твиттер фойдаланувчисига ҳавола билан хабар берди, деб ёзади UZZOOM.

Юборилган скриншотга кўра, қоронғу мавзу дастурнинг барча иш майдонини қамраб олади, шрифт эса оқ рангга айланади. Манбанинг таъкидлашича, ушбу босқичда янги хусусият фақат Word дастурининг иш столи версиясида мавжуд бўлади, аммо келажакда Microsoft янада барқарорлик учун барча платформаларда бир хил визуал услубни жорий қилмоқчи.

Microsoft Word учун қоронғу мавзу Insider Preview’да синовчилар учун аввалдан мавжуд. Шундай қилиб, келгуси ойларда ушбу хусусият барча фойдаланувчилар учун пайдо бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Талабага керак бўлган 9 бепул илова

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!