Энг кичик флагман смартфон тақдим этилди

Энг кичик флагман смартфон тақдим этилди

Asus Zenfone 9 — ўтган йилги Zenfone 8 моделидан кичикроқ бўлишига қарамай, унга каттароқ аккумулятор, каттароқ камера сенсори ва кучлироқ чипсет ўрнатилди. 

Смартфоннинг ўлчами 146.6 х 68.2 х 9.5мм, оғирлиги эса 165 граммни ташкил қилади. Бундан кўриниб турибдики, қурилма энг кичик флагманлардан бири. Бу мини модель эмас, бироқ уни бир қўлда бемалол бошқариш мумкин. Zenfone 9 модели Snapdragon 8+ Gen1 чипи билан жиҳозланган. Смартфон қизиб кетишини олдини олиш мақсадида компания унинг ичига махсус совутиш қопламини жойлаштирган. 

Смартфоннинг уч хил хотирага эга тури мавжуд: 8/128ГБ, 8/256ГБ, 16/256ГБ ва 12/256ГБ (LPDDR5 RAM, UFS 3.1). Хотирани microSD картаси билан кенгайтириб бўлмайди, ўтган йилги моделда ҳам бундай имконият йўқ эди. Қурилма Android 12 операцион тизимида ишлайдиган. У икки йиллик Android ва хавфсизлик янгиланишларини қабул қилади. 

Смартфон корпусига тўхталадиган бўлсак, унинг ромлари алюминийдан ишланган. Орқа полймер материалидан ясалган бўлиб, у пласти ва шишга нисбатан қирилишларга чидамлироқ. IP68 стандарти эса смартфонни чанг ва сувдан ҳимоя қилади. Олд панель Gorilla Glass Victus шишаси билан ҳимояланган. 

Шунингдек, смартфон 5.9 дюймли OLED дисплейи билан жиҳозланган бўлиб, у 120 гертс экран янгиланиш ҳамда 240 гертс сенсорли намуна частоталарини қўллаб-қувватлайди. Дисплей HDR10+ имкониятига эга. Унинг максимал ёрқинлик даражаси эса 1100 нитни ташкил қилади. 

Zenfone 9 учта Sony сенсорларига эга. Асосий камера 50МП IMX766 сенсори билан жиҳозланган. У гимбал стабилизацияси билан жиҳозланган бўлиб, оптик стабилизацияга қараганда у уч карра яхшироқ самарадорликни тақдим этади. Қурилмада телефото камера мавжуд эмас, аммо IMX766 сенсори 16МП резолюцияда 2х зум вазифасини ҳам бажариши мумкин. 

Орқа панелдаги иккинчи камера ультракенг камера бўлиб, у 12МП IMX363 сенсорига эга. Ушбу камерада ҳам автофокус функцияси мавжуд ҳамда макро суратларни ҳам олиши мумкин. Асосий камера 8K 24 кадр ёки электрон стабилизация билан 4K 60 кадр форматда видео олади. Олд томондаги IMX663 сенсорли селфи камера ҳам автофокусга эга. У 4K 30 кадр ёки 1080p 60 кадр форматда видеолар олиши мумкин. 

Asus смартфон аудио системасига алоҳида эътибор қаратган. Тизим Dirac tuning ва Qualcomm овоз аппарати билан бирлаштирилган. Қурилмада иккита динамик мавжуд бўлиб, пастки қисмда 7 магнитли (12х16 мм), юқори қисмда эса 3 магнитли (10х12 мм) дизайндаги динамик жойлашган. Уларнинг ҳар бирида Qualcomm Aqstic овоз кучайтиргичи мавжуд. 

Смартфон 3.5 мм аудио жек ҳам бор. Овоз созланмаларида тўртта Dirac аудио услуби ва 10 диапазонли эквалайзер бор. Умумий олганда, симли ҳамда симсиз қулоқчинлар билан ажойиб мусиқалардан баҳраманд бўлиш мумкин. 

Юқорида таъкидлаганимиздек, аввалги авлодга қараганда Zenfone 9 моделининг аккумулятори 300 мАс сиғимга катталашган. Яъни смартфон 4,300 мАс аккумуляторга эга бўлган. Таққослаш учун, ушбу смартфон билан деярли бир хил ҳажмдаги Galaxy S22 моделига 3,700 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилган. Маълумотларга кўра, агар фойдаланувчи смартфонни максимал 80% ёки 90% гача қувватлантирса, 500 марталик тциклдан кейин аккумулятори унумдорлиги 7% га камаяди. Агар доимий 100% қувватлантирилса, унумдорлик 500 тциклдан сўнг 15 фоизга камаяди. Демак, смартфонни тўлиқ қуввламаслик мақсадга мувофиқ. 

Қурилма 30 ваттда қувват олади. Қуввлашнинг Steady ва Ultra Steady режимлари бўлиб, улар орқали смартфон мос равишда 18 ва 10 ваттда қувват олади. Бу ўз навбатида смартфоннинг қизиб кетишини олдини олиб, аккумуляторинг узоқ вақт ҳизмат қилишига ёрдам беради. Asus'нинг таъкидлашича, смаэтфондан ўртача даражада фойдаланилса, унинг қуввати икки кунга етади. 

Бармоқ изи сканери экран остидан қурилманинг ён томонига ўтказилди. Смартфон ROG моделлари каби Game Genie тизимига эга. Бу фойдалувчига билдиришномаларни блоклаш имконини беради, лекин агар бирор нарсага жавоб бериш ёки уни текшириш керак бўлса, ўйин вақтида иловаларга қалқиб чиқувчи билдиришномаларни жўнатишга рухсат бериш мумкин. Ушбу тизим, шунингдек, ўйин кадри, батарея қуввати, смартфон ҳарорати ва бошқаларни муҳим маълумотларни кўрсатиб туради. Агар керак бўлса, тизим тезкор хотирадан фон иловаларини ҳам тозалаши мумкин. Тизимда ўйининни ёзиб олиш учун яратилган функция мавжуд.

Zenfone 9 одатий қутида сотилади. Унинг ичидан 30 ваттлик HyperCharge адаптери, USB-C кабели ва ҳимоя учун ғилоф ўрин олган. Қути қайта ишланган қоғоздан тайёрланган. 

Смартфоннинг 8/128ГБ хотирага эга тури 800 евро нархда сотувга чиқади. У биринчи навбатда Европа мамлакатлари, Гонконг ва Тайванда сотила бошлайди. Кейинчалик бошқа мамлакатларда ҳам сотувга чиқади. 

Asus, шунингдек, Connex аксессуарлар тўплами деб номланган бир қатор ғилофларни тақдим этди. Аксессуарни смартфонга улаш мумкин, масалан, YouTube иловаси очилганда, смарт станд автоматик равишда ишга тушади. Стандни созламалардан бошқа иловалар учун қўлласа бўлади. Бундан ташқари, ташриф қоғозлари ва пластик карталарни олиб юришга мўлжалланган ҳамён ҳам аксессуар жамланмасидан ўрин олган. 

ЎҚИНГ: Миш-мишлар тўғри бўлиб чиқди — Galaxy S23 серияси фақат Snapdragon чипи билан жиҳозланади