Энг кичик iPhone 12 нақ 128 ГБ хотирали бўлиб, 64 ГБлик iPhone 11 нархида сотилади!

  •   DiMaX
  •  1676
  •  19.06.2020 11:25

Энг кичик iPhone 12 нақ 128 ГБ хотирали бўлиб, 64 ГБлик iPhone 11 нархида сотилади!

Apple яқинда Евроосиё иқтисодий комиссиясида тўққизта янги iPhone ва битта iMac’ни рўйхатдан ўтказган. Бу тўққизтаси – ўн иккинчи авлод айфонларнинг турли версияларидир.

ЎҚИНГ: iPhone 12'лар тақдири яна сўроқ остида қолмоқда

Wedbush Securities таҳлилчиси Дэниел Айвз сўнгги инвестицион ҳисоботида iPhone 12 туркуми ҳақида айрим маълумотларни тақдим этган. Унга кўра, бу йилги айфонларнинг бошланғич модели 5G-модемга эга бўлмасдан, фақат 4G стандартигача бўлган уяли алоқа тармоқларида ишлай олади.

Лекин ушбу смартфон ҳам энг кичик конфигурацияда 128 гигабайтлик ички хотирага эга, дейди таҳлилчи. Қувонарли томони – гарчи икки баравар «бағрикенг» бўлса-да, у бултурги iPhone 11’ларнинг энг кичкинаси – 64 гигабайтлиги каби – 699 долларга баҳоланади!

Ўн иккинчи авлод айфонларнинг бошланғич версияси олти хил – сариқ, оқ, қизил, мовий, кўк ва оч яшил ранглардаги, поликарбонатдан ишланган корпусларда таклиф этилади.

ЎҚИНГ: Нуфузли инсайдер биринчи буклама iPhone ҳақида хабар берди

Энг илғор – Apple iPhone 12 Pro ҳамда iPhone 12 Pro Max смартфонларнинг эса экранида кадр янгиланиш частотаси 120 герцга тенг бўлади.

Apple ўз стандарт стратегиясига риоя эта олса, iPhone 12 туркумининг тақдимоти сентябрда бўлиш ўтиши керак. Лекин коронавирус пандемияси туфайли жараёнлар кечикиб кетиши эҳтимоли ҳам бор.

Дарвоқе, купертинолик корпорация хасислик қилиб, айфонлар қадоғидан муҳим аксессуарни олиб ташлаётганидан хабарингиз бормиди?

ЎҚИНГ: Apple қанча чиранмасин, iPhone 12’лар тақдири барибир Samsung’га боғлиқ!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.