Энг кўп қайси смартфонларнинг қалбакилари чиқяпти? (AnTuTu рейтинги, 2021 йил февраль)

  •   DiMaX
  •  1633
  •  16.03.2021 10:01

Энг кўп қайси смартфонларнинг қалбакилари чиқяпти? (AnTuTu рейтинги, 2021 йил февраль)

Яқинда AnTuTu сервисининг хитойлик фойдаланувчиларнинг февраль ойида бенчмаркда ўтказган тестлари асосида энг кучли флагманлар рўйхатини ва энг зўр ҳамёнбоп смартфонлар рейтингини чиқарган эдик. Шунингдек, бенчмарк бутун дунёдаги смартфонлар эгаларининг тестлари натижаларининг ўртача кўрсаткичлари асосида флагманларнинг глобал рейтингни ҳамда жаҳон бозоридаги ўрта нархли энг зўр ўнта смартфон рўйхатини ҳам эълон қилган. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги: Ўз эгасини рози қилган ўнта Android-смартфон (2021 йил февраль)

Энди эса бенчмарк жамоаси сўнгги бир йилда, яъни 2020 йилнинг март ойидан то 2021 йил февралининг охиригача аниқланган сохта смартфонлар ҳақида ҳам ҳисобот берди. Ушбу давр мобайнида AnTuTu жамоаси жами 572 303 та ҳолатда қалбаки қурилмага дуч келган, бу эса бенчмаркдаги умумий синаб кўришларнинг 4,24 фоизини ташкил этади.

Қалбаки смартфонларнинг энг кўпи – нақ 34 фоизи Samsung маҳсулоти, дея тақдим этилган. Иккинчи ўринда эса 13 фоизлик улуш билан Apple турибди. Сохта телефонларнинг 8 фоизи эса Huawei гаджети сифатида бозорга киритилган.

ЎҚИНГ: Атиги 6 долларлик телефонлардан «Huawei смартфонлари» ясаб, 25 доллардан сотган жиноий гуруҳ ушланди

Тўртинчи ўринда Xiaomi турибди – қўлбола смартфонларнинг етти фоизини шу компания номидан сотишган. Ундан кейинги поғоналарда Honor, Oppo, Gionee, Vivo, Asus ва бошқалари турибди.

Маълум қилинишича, энг катта муаммо – аслида бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлламайдиган қурилмаларнинг 5G-смартфон, деб сотилиши экан. Аксарият ҳолларда бундай телефонлар MeidiaTek Helio P23, MT6735, MT6737 ва бошқа арзон процессорлар базасида ишлайди. Улар фақат гаджет ёқилаётганида 5G логотипини экранга чиқаради, аслида эса бу технологиядан маҳрум.

Дарвоқе, биз Android-смартфон оригиналлигини аниқлашнинг энг содда ва ишончли усулини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги: Ўз эгасини рози қилган ўнта Android-смартфон (2021 йил февраль)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.