Энг кўп радиация нури тарқатувчи смартфонлар рейтинги билан танишинг! (2018 йил, сентябрь)

  •   DiMaX
  •  7182
  •  03.09.2018 18:53

Энг кўп радиация нури тарқатувчи смартфонлар рейтинги билан танишинг! (2018 йил, сентябрь)

Барчамизга маълумки, кундалик турмушимизда кўп қўл келадиган, доимо ёнимизда олиб юрадиган матоҳимиз – смартфон ўзидан зарарли нурлар ҳам чиқаради. Мутахассислар вақти-вақти билан турли моделлардаги «ақлли» телефонларнинг шу нурларни таратиш даражасини текшириб, натижаларини эълон қилиб боришади.

ЎҚИНГ: Топ-15: Радиация нури тарқатувчи энг зарарли смартфонлар (2018 йил, Март)

Жумладан, Statista нашри куни кеча эълон қилган рейтинг жорий йилнинг август ойигача бозорга чиққан смартфон моделларининг радиация нурлари тарқатиш даражасини кўрсатади. Унда юқори ўринларни Xiaomi, OnePlus ҳамда Huawei маҳсулотлари эгаллаган.

Қуйидаги рейтингда зарарли нурларни энг кўп тарқатувчи ўн бешта смартфон номлари ҳамда улар тарқатувчи радиация миқдори кўрсатилган:

Бу ерда смартфонларнинг солиштирма ютилиш коэффициенти (Specific Absorption Rate, SAR) кўрсаткичлари акс эттирилган. Мазкур тушунчалар ҳақида эса мана бу мақоламизда кенгроқ маълумот берилган.

ЎҚИНГ: Диққат: энг хавфли ва энг хавфсиз смартфонлар рейтинглари

Айни дамда эса радиация нурини «сахийларча» тарқатаётган смартфон – энг оммабопларидан бўлган Xiaomi Mi A1 модели экан. Бқорида кўрганингиздек, унинг SAR кўрсаткичи 1.75 Вт/кг.га тенг. Аммо бу ҳам рухсат этилган энг юқори қиймат – 2 вт/кг.га етмайди, яъни – хавотирланишга ўрин йўқ.

Иккинчи ўринда эса «асло қотмас» смартфонлари билан машҳур компаниянинг айни дамдаги энг илғор флагмани – OnePlus 6 модели турибди. Унда SAR кўрсаткичи 1.68 Вт/кг.ни ташкил этган. Кучли учликни Хитойнинг кучли смартфонсози тақдим этган Huawei Mate 9 модели 1.68 Вт/кг.лик кўрсаткич билан якунлаб берган.

ЎҚИНГ: Мобиль телефоннинг зарарини камайтириш усуллари

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!