Энг кўп сотилган ва энг кўп даромад келтирган смартфонлар: иккала рейтингда ҳам илк тўртта ўрин битта компанияники!

  •   DiMaX
  •  1940
  •  21.05.2021 18:14

Энг кўп сотилган ва энг кўп даромад келтирган смартфонлар: иккала рейтингда ҳам илк тўртта ўрин битта компанияники!

Counterpoint тадқиқот фирмаси жорий йилнинг биринчи кварталида дунё бўйлаб энг харидоргир смартфонлар рейтингини чиқарди. Шунингдек, савдосидан энг кўп даромад келтирган смартфонлар топ-ўнталиги ҳам тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (19-ҳафта)

Буни қарангки, ҳар иккала рейтингда дастлабки тўртта поғонадан айни бир хил моделлар (сал ўрин алмашиш билан) жой олган. Статистикага кўра, 2021 йилнинг биринчи чорагида базавий талқиндаги iPhone 12 энг харидоргир бўлган – бутун жаҳонда сотилган смартфонларнинг беш фоизи шу моделга мансуб экан. Кейинги учта ўринни ҳам Apple маҳсулотлари банд этган – iPhone 12 Pro Max (4%), iPhone 12 Pro (3%) ва iPhone 11 (2%).

Android оламидан энг кўп сотилгани эса арзон Redmi 9A (2%) бўлган. Шунингдек, кучли ўнталикка Redmi 9, Samsung Galaxy A12, Redmi Note 9, Samsung Galaxy A21s ҳамда Samsung Galaxy A31 ҳам кирган. Кўриниб турибдики, Android-смартфон олмоқчи бўлганларнинг аксарияти арзонроқ моделларни танлар эканлар.

Мана, қуйидаги диаграммада сотилиш сони бўйича етакчилар рейтинги ўнг томонда, даромад келтишига кўра лидерлар рўйхати эса чап томонда жойлашган:

Йилнинг биринчи кварталида сотилган смартфонлардан тушган даромад бўйича эса iPhone 12 Pro етакчи бўлган. Ўша даврда дунё бўйлаб смартфон савдосида айланган пулнинг нақ 12 фоизи шу моделга тўғри келган. Ундан кейинги ўринларда iPhone 12 (11%) ҳамда iPhone 12 Pro (9%) моделлари турибди. Шу тариқа, фақат шу учтагина айфоннинг ўзи жаҳон смартфон бозоридаги пулнинг 32 фоизи Apple чўнтагига тушишини таъминлаган.

Android-смартфонлар орасида ишлаб чиқарувчига энг кўп даромад келтиргани эса Samsung Galaxy S21 Ultra бўлган.

ЎҚИНГ: Ўз смартфонидан Galaxy фойдаланувчилари кўпроқ қониққанми ёки iPhone ишлатадиганлар?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!