Энг кўп тарқалган Android версияси бу...

Энг кўп тарқалган Android версияси бу...

Авваллари Google ўзининг Android операцион тизими версиясилари ҳақида статистик маълумотлар улашиб борар ва ундан смартфонларда қайси Android улуши кўпроқ эканлигини ёки янги версияларнинг қабул қилиниш даражаси каби нарсаларни билиб олиш мумкин эди. Бироқ, бу маълумотлар Apple'ни iOS операцион тизимининг янги версиялари қабул қилиниши даражасига таққошланиши билан Google'нинг ўзига қарши ишлатилди. Охир-оқибатда статистик маълумотлар деярли янгиланмай қўйилди.

Бироқ сўнгги янгиликларга қараганда, Google ўзининг Android версиялари тарқатилиши ҳақидаги жадвалларни май ойида янгилаган кўринади, лекин ундан Android 12 улуши кўрсатилмаган. 9to5Google нашрининг хабар беришича, янги статистика эндиликда Android Studio ичида кўрсатилади ва улар ҳар олти ойда янгиланади. 

Янги маълумотларга кўра, Android 11 ўзининг 28.3% улуши билан диаграмманинг энг кўп қисмини эгаллаб турибди. Гарчи ноябрдаги статистика билан солиштирганда 2.6 фоизга камайган бўлса ҳам Android 10 қурилмалардаги 23.9% улуши билан иккинчи ўринни банд қилган.

Улардан кейинги ўринларни эса мос равишда Android Pie, Oreo (Android 9, 8) ва бошқалар эгаллаган. Кўриш мумкинки, уларнинг улуши борган сари тушиб бормоқда ва бу ҳайрон қоладиган нарса эмас, чунки янги версия чиқарилганидан кейин одамлар унга янгиланишни бошлайдилар.

Google яқинда ўзининг Android 13 операцион тизимининг иккинчи бета версиясини чиқарди ва режаларга кўра, янги авлод Android'и шу йилнинг куз фаслида чиқарилади.

ЎҚИНГ: Snapdragon 8+ Gen 1 учун номзодлар рўйхати

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!