Энг кучли Android-смартфонлар (февраль бўйича AnTuTu талқини)

  •   DiMaX
  •  924
  •  14.03.2018 13:46

Энг кучли Android-смартфонлар (февраль бўйича AnTuTu талқини)

AnTuTu компанияси ҳар ойда самарадорлиги энг юқори бўлган «яшил роботчали» смартфонлар рейтингини эълон қилиб келади. Куни кечагина у Weibo тармоғидаги саҳифасида бу борадаги янгиланган рўйхатни тақдим этди.

ЎҚИНГ: Энг кучли Android-смартфонлар: топ-учталикни битта компания забт этди!

Янги рўйхат 2018 йилнинг февраль ойида AnTuTu сервисида ўтказилган тестлар натижалари асосида тузилган. Айтиш керакки, январь ойидаги рейтинг билан солиштирганда, ўзгаришлар йўқ ҳисоби.

Гувоҳи бўлиб турганингиздек, рўйхатда дастлабки олтита ўринни Kirin 970 процессори базасидаги Huawei Mate 10 Pro, Mate 10 ва Honor V10 моделлари, шунингдек, якка кристалли Snapdragon 835 чипи билан ишловчи OnePlus 5, OnePlus 5T ва ZTE Nubia Z17 смартфонлари банд этган. Еттинчи поғона соҳиби ZTE Nubia Z17s бўлса, кейинги икки ўринни Xiaomi’нинг Mi 6 ҳамда Mi Mix 2 моделлари банд этган. Samsung эса Galaxy Note 8 фаблети билан кучли ўнликнинг охиригагина «зўрға илиниб» қолган.

Табиийки, жанубий кореяликларнинг февралнинг охирида тақдим этилган Galaxy S9 ҳамда S9+ флагманлари бозорга чиқарилгач, кейинги рейтингларда жиддий ўзгариш бўлиши кутилмоқда. Дарвоқе, Ўзбекистонда ҳам аллақачон Samsung’нинг бу смартфонларига буюртма олиш бошланган.

ЎҚИНГ: Galaxy S9+ ва бошқа Samsung смартфонларининг нархлари (2018 йил 12 март)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.