Энг кучли ҳамёнбоп Samsung смартфонини анбоксинг видеоси тўлиқ фош этди! (+Geekbench тести)

  •   DiMaX
  •  991
  •  09.08.2021 11:40

Энг кучли ҳамёнбоп Samsung смартфонини анбоксинг видеоси тўлиқ фош этди! (+Geekbench тести)

Samsung компаниясининг Galaxy A52 модели шу йилнинг март ойида тақдим этилган бўлиб, ҳозиргача энг оммабоп смартфонлар рейтингларидан тушмай келаётир. Samsung энди унинг s-версияси – Galaxy A52s қурилмасини тайёрлаган.

ЎҚИНГ: Samsung тақдим этиб улгурмаган Galaxy A52s дўконга чиқди – нархлари ва асосий жиҳатлари аниқ!

Мазкур қурилма ўрта нархли Samsung смартфонлари орасида энг кучлиси бўлиши кутилмоқда; демак, унинг оммабоплиги ҳам шунга яраша бўлади. Ҳали расман намойиш этилмасидан бурун, YouTube тармоғида Galaxy A52s моделини қадоғидан олиб, ишлатиб кўрсатилган биринчи видеоролик пайдо бўлди.

Мазкур лавҳада Samsung Galaxy A52s девайсини тўлиқ ишлатиб, камера имкониятларини ҳам кўрсатиб беришган. Бундан ташқари, унинг оммабоп Geekbench бенчмаркидаги натижаси (якка ядроли тестда 768, кўп ядроли синовда – 2855 балл) ҳам намойиш этилган.

Смартфон якка кристалли Snapdragon 778G процессори базасида тайёрланган, унинг ташқи кўриниши Galaxy A52 моделига ўхшайди. Samsung янги телефонини Infinity-O экран ҳамда металл ром билан чиқармоқда. Лавҳадаги аппарат Android 11 операцион тизими бошқаруви остида ишлаяпти.

Samsung Galaxy A52s фақат бир хил – ички хотираси 128 гигабайтлик вариантда, қора, оқ ҳамда бинафша рангли корпусларда ишлаб чиқарилади. Унинг нархи эса 450 евро атрофида бўлишини айтишмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, август)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.