Энг кучли ҳамёнбоп смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2020 йил июнь)

  •   DiMaX
  •  1602
  •  03.07.2020 12:07

Энг кучли ҳамёнбоп смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2020 йил июнь)

AnTuTu сервиси июндаги энг бақувват флагманлар рейтингидан ташқари, ўрта нарх тоифасидаги энг зўр смартфонларни ҳам эълон қилди. Унда ҳам фақат хитойлик фойдаланувчиларнинг ушбу сервисдаги текширувлари асосидаги натижалар акс эттирилган.

ЎҚИНГ: Атиги 270 долларлик, лекин энг катта экранли 5G-смартфон намойиш қилинди!

Энг зўр флагманларнинг барчаси Qualcomm Snapdragon 865 процессорига таянган бўлса, ҳамёнбоп смартфонлар рейтингида ранг-баранглик мавжуд. Яъни бу рўйхатда Huawei компаниясининг HiSilicon бренди остидаги Kirin чипсетлари ҳамда MediaTek компанияларининг процессорлари асосидаги моделлар кўпроқ, Qualcomm платформасидаги биттагина смартфон мавжуд.

Демак, ўрта нарх тоифасида Dimensity 820 процессорли Redmi 10X Pro смартфони 402 092 балл билан шоҳсупага кўтарилган. Ўтган ойдаги рейтинг етакчиси – Dimensity 1000 чипсетининг Dimensity 1000L модификацияси асосидаги OPPO Reno 3 5G модели бу гал 400 289 балл билан иккинчи ўринга тушган. Dimensity 820 процессорига таянган Redmi 10X эса 398 440 балл билан кучли учликни якунлаб берган.

Ҳамёнбоп смартфонлар ТОП-ўнталигига яна Honor 30, Huawei Nova 7 Pro, Nova 7 (барчаси Kirin 985 процессорли); Honor X10, Honor 30S ва Huawei Nova 7 SE (ҳаммаси Kirin 820 чипсетли) ҳамда Snapdragon 765G базасидаги OPPO Reno 4 Pro смартфонлари кирган.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги ва олдинроқ эълон қилинган энг кучли флагманлар рейтинглари айнан Хитойдаги фойдаланувчиларнинг AnTuTu’даги текширувлари натижалари асосида шакллантирилган. Бу икки нарх тоифасидаги смартфонларнинг глобал рейтинглари ҳали энди чиқади, Terabayt.Uz’ни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Ер юзидаги энг тезкор смартфонлар (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил май)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.