«Энг кучли ҳимояланган» смартфонлар эгаларини ҳам Facebook камера орқали кузатяпти! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1074
  •  13.11.2019 12:13

«Энг кучли ҳимояланган» смартфонлар эгаларини ҳам Facebook камера орқали кузатяпти! (+видео)

Facebook иловаси Android-смартфонларнинг ҳатто оддий қўнғироқ ва SMS-хабарларини ҳам кузатиши ўтган йил баҳорда маълум бўлган эди. iPhone эгалари ўшанда бу хавфдан холи эканликлари боис хурсанд бўлишганди, лекин энди уларга дахлдор ҳолат ҳам аниқланди.

ЎҚИНГ: Facebook кузатувини чеклаймиз

Мазкур ижтимоий тармоқнинг фойдаланувчиси Жошуа Мадьюкс хабар беришича, Facebook иловасининг iPhone учун чиқарилган версияси смартфон эгасидан рухсат сўрамасдан, унинг камерасини ишга туширар экан!

Жошуа буни янгиликлар тасмасини варақлаётиб тасодифан пайқаб қолган. У тасвирни тўлиқ экран режимида кўриб, сўнг ёпганида, экраннинг чап қисмида камердан олинаётган тасвир кўринган. Мадьюкснинг таъкидлашича, мазкур багни у iOS 13.2.2 тизимида ишловчи бешта русумлардаги айфонларда текшириб кўрган ва барчасида шу муаммо бор экан. iOS 12 тизимида қолган iPhone’лардагина бу нуқсон йўқлиги маълум бўлган.

The Next Web нашрига кўра, агарда фойдаланувчи аввал иловага камерадан фойдаланишга рухсат берган бўлсагина мазкур ҳолат юз беради. Бошқа ҳолларда операцион тизим Facebook’нинг камерани ишга туширишига йўл қўймайди.

Шунингдек, Android-смартфонларда бундай муаммо кузатилмаганлигини ҳам таъкидлаш керак.

ЎҚИНГ: Смартфонингиз таъқибидан қутулишни биласизми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.