Энг кучли ўрта тоифадаги Android смартфонлар рейтинги (AnTuTu)

Энг кучли ўрта тоифадаги Android смартфонлар рейтинги (AnTuTu)

AnTuTu бенчмарки халқаро бозордаги энг кучли ўрта тоифадаги Android смартфонларнинг янги рейтингини эълон қилди. 

Ўрта тоифадаги смартфонлар рейтингида Snapdragon 778G чип билан жиҳозланган смартфонлар устунлик қилишда давом этмоқда. Биринчи ўринни сентябрь ойида бозорга чиққан iQOO Z5 смартфони эгаллади. 

556 715 балл тўплаган ҳолда у 5 ой кетма-кет AnTuTu рейтингида ҳукмронлик қилган realme GT Master қурилмасидан етакчиликни тортиб олди. Энди realme 538 922 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Xiaomi Mi 11 Lite смартфони 523 872 балл билан иккинчи ўриндан учинчи ўринга тушиб кетди. 

Рейтингнинг кейинги ўринларни Xiaomi Mi 11 Lite 5G NE, Honor 50, Samsung Galaxy A52s 5G, Samsung Galaxy M52 5G, vivo V23 5G, iQOO Z3 ва Oppo Reno6 5G смартфонлари банд этди. 

Жадвал 2022 йил 1 январдан 31 январгача бўлган статистикадан келиб чиқиб тузиб чиқилган. AnTuTu рейтингида энг юқори балл эмас, балки ўртача кўрсаткичлар ҳисобга олинади. Ҳар бир смартфон учун камида 1000 та тест ўтказилади ва умумий натижа ҳисобга олинади. Камроқ тестдан ўтган смартфонлар рейтингга киритилмайди. 

ЎҚИНГ: Ўз эгасини рози қилган энг яхши Apple қурилмалари рейтинги 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.