Энг кучли Poco смартфони тақдим этилди

Энг кучли Poco смартфони тақдим этилди

Янги Poco F4-сериясида биринчи тақдим этилган смартфон F4 GT бўлди. Смартфон энг кучли чипсетлардан бири ҳисобланувчи Snapdragon 8 Gen1 билан жиҳозланган. 

Чипсет LiquidCool 3.0 технологияси эга бўлиб, иккита махсус совутиш қопламасининг бирлашишидан ҳосил бўлган. Таққослаш учун ушбу қоплам ўтган йилги F3 GT моделиникидан 170% га каттароқ. 

Қурилманинг унумдорлик даражаси юқорилигининг яна бир сабабчиси Adreno 730 график процессори ҳисобланади. У аввалги авлодга қараганда 50% юқори унумдорликни тақдим этади. Қурилмага 120 гертс частотада ишловчи 6.67 дюймли дисплей ўрнатилган. Дисплей сифати DisplayMate тестидан ўтиб, ундан A+ даражасини олган. 

Дисплейнинг сенсорли намуна олиш частотаси ҳам 480 гертсга ошган. F3 GT моделида ушбу кўрсаткич 360 гертс эди. Ушбу смартфон ўйин ўйнаш учун мўлжалланган бўлиб, унинг ромида махсус қўшимча тугмалар жойлашган. 

Poco F4 GT модели 4,700 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлиб, у 120 ватт HyperCharge технологиясини қўллаб-қувватлайди. Тўлиқ қувватланиш учун қурилма 17 дақиқа вақт сарфлайди. Шунингдек, смартфонда ўйин ўйнаётганда уни қувватлаш учун ҳам алоҳида режим яратилган.

Ушбу режимда смартфоннинг қизиб кетиш эҳтимоли пасаяди, шу билан бирга, қувватлаш тезлиги ҳам камайди. Смартфон қутисидан махсус USB-C кабели бўлади, қувватланиш вақтида ўйин ўйналётганда у фойдаланувчига ҳалақит бермайди. 

Смартфон орқа панелида тўртта камера жойлашган. 64МП Sony IMX686 сенсори асосий камера вазифасини бажаради. У f/1.9 диафрагма линзасига эга. Шунингдек, асосий камерага қўшимча 8МП f/2.2 ультракенг камера, 2МП макро камера ва махсус ёруғликни қабул қилувчи сенсор ўрин олган. 

Олд панелда 20МП Sony IMX596 сенсори жойлашган бўлиб, у селфи камера вазифасини бажаради. Орқа панелда махсус лед чироқлар ўрнатилган бўлиб, у билдиришномалар келганда ёки қувватлаш вақтида ёнади, бундан ташқари, ўйин ўйналётганда вақтда улар махсус ранг эффектларини тақдим этади. 

Poco бренди F4 GT фойдаланувчиларига дастлабки 6 ойи давомида экранни бир марта бепул таъмирлаш имконини берувчи юқори даражадаги хизматни жорий қилмоқда. Смартфон 28 апрель санасидан сотувга чиқади. У Stealth Black, Knight Silver ва Cyber Yellow рангларда тақдим этилди. Қурилманинг нархи қуйидагича: 

8/128ГБ - 600 евро

12/256ГБ - 700 евро 

Биринчи ҳафтада смартфонни сотиб олган харидорлар учун 100 евролик чегирмалар мавжуд. Шунингдек, харидорларга YouTube Premium'дан икки ой бепул фойдаланишлари учун ваучер берилади. 

ЎҚИНГ: Oppo K10 Pro ва K10 5G смартфонлари тақдим этилди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!