Энг кучли процессорга эга 5G-смартфон ярим нархида чиқяпти!

  •   DiMaX
  •  2561
  •  27.07.2019 09:29

Энг кучли процессорга эга 5G-смартфон ярим нархида чиқяпти!

Бешинчи авлод уяли алоқа тармоқларини қўллаб-қувватловчи смартфонларни аксарият компаниялар бирин-кетин тақдим этишмоқда. Лекин уларнинг нархи камида минг доллар атрофида, фақат China Mobile компанияси битта ваъда берганди...

ЎҚИНГ: Атиги 289 долларлик 5G-смартфон июндаёқ чиқади ва кейин у 145 долларгача арзонлашади!

Хитойликлар юқоридаги ваъдани бажара олишмади, аммо Vivo компаниясига тегишли Iqoo бренди барибир энг арзон 5G-смартфонни тайёрлади! Манбаларнинг берган маълумотига кўра, у яқиндагина тақдим этилган энг кучли процессор – Snapdragon 855 Plus чипсетига асосланган.

Iqoo Plus 5G русумли мазкур қурилма 4498 юанга нархланади, бу эса тахминан 655 АҚШ долларига тўғри келади.

Ўз тоифасининг энг арзон вакили бўлса-да, унга энг илғор процессордан ташқари 8 гигабайтлик тезкор ва 128 гигабайтлик ички хотира ҳам ўрнатилади. Унинг сиғимдор – 4500 мА/соатлик аккумуляторини 44 ваттлик технология асосида тезкор қувватлаш мумкин бўлади.

Iqoo Plus 5G смартфонини Vivo яқин орада тақдим этса керак, аммо афсуски, мазкур компания маҳсулотлари Ўзбекистон бозорига расман кириб келмаган.

ЎҚИНГ: Ишонасизми, АКТ вазирлиги 5G тармоқларини қуриш бўйича таклифлар сўраяпти!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!