Энг кучли процессорли энг арзон флагманлар – Redmi K40 Pro ҳамда кутилмаган K40 Pro+ намойиш этилди!

  •   DiMaX
  •  1677
  •  27.02.2021 11:13

Энг кучли процессорли энг арзон флагманлар – Redmi K40 Pro ҳамда кутилмаган K40 Pro+ намойиш этилди!

Xiaomi корпорациясининг суббренди куни кеча Redmi K40 смартфонини тақдим этгани, унинг асосий хусусиятлари ҳақида хабар берган эдик. Компания ушбу стандарт флагмандан ташқари, Redmi K40 Pro ҳамда K40 Pro+ моделларини ҳам кенг жамоатчиликка кўрсатган.

ЎҚИНГ: 2020 йили дунёда энг кўп сотилган ўнта смартфон (Omdia рейтинги)

Бу иккала қурилма ҳам дизайни, ҳам кўпгина техник хусусиятлари билан базавий флагман – Redmi K40 модели билан бир хил. Шунинг учун қуйида ҳар иккаласининг ундан фарқли жиҳатлари ва нархларига тўхталиб ўтамиз.

Табиийки, Pro-версияларнинг асосий устунлиги – ҳозирда Android-қурилмалар учун энг кучли чип бўлиб турган Snapdragon 888 процессори базасига қурилганлигидир. Шунингдек, камера жамланмаларида ҳам ҳар учала модел орасида фарқлар мавжуд.

Redmi K40 Pro смартфонининг бош камерасида асосий сифатида 64 мегапикселлик Sony IMX686 датчиги қўлланган. Иккинчиси – 8 МПлик модул ва кўриш бурчаги 119 даражали объектив бўлса, учинчиси – 5 МПлик макрообъективли камерадир.

Redmi K40 Pro+ флагманига келсак, унинг бош камерасидаги асосий сенсор 108 мегапикселлик аниқликка эга, қолган иккита модули Redmi K40 ҳамда K40 Pro’ларники билан бир хил.

Демак, ҳар иккала «Про» версияли флаган бир-биридан ва стандарт Redmi K40 моделидан бош камерасидаги асосий датчик орқали фарқланади; шунингдек уларнинг иккаласи базавий флагманникидан кучли процессорга эга. Бу учала смартфоннинг шундан бошқа фарқи йўқ – қолган хусусиятлари ўша-ўша ва улар билан мана бу хабаримиз орқали танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: Redmi Note 10 Pro'нинг суратлари пайдо бўлди

Ҳозирда Redmi K40 Pro ҳамда Redmi K40 Pro+ смартфонлари Snapdragon 888 процессорли энг арзон моделлар бўлиб турибди ва уларнинг нархлари

Redmi K40 Pro, хотираси 6/128 ГБлик — $430

Redmi K40 Pro, хотираси 8/128 ГБлик — $465

Redmi K40 Pro, хотираси 8/256 ГБлик — $510

Redmi K40 Pro+, хотираси 12/256 ГБлик — $575

Ҳар учала смартфон ҳам Android 11 операцион тизим устига қурилган MIUI 12 график қобиғи билан чиқарилган. Ташқи бозорга улар Poco бренди остида, бошқа номлар билан чиқиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: 4 март куни Xiaomi'нинг сизга тайёрлаган яна бир совғаси бор!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!