Энг кучли процессорли, лекин атиги 280 долларлик флагманни қарши оламиз!

  •   DiMaX
  •  2889
  •  17.10.2019 12:00

Энг кучли процессорли, лекин атиги 280 долларлик флагманни қарши оламиз!

Vivo шу йилнинг июлида тақдим этган IQOO Neo смартфони август ойидаёқ AnTuTu бенчмаркининг ТОП-ўнталигига кирган эди. Компания энди шу моделининг такомиллаштирилган – Snapdragon 855 Plus процессорли версиясини тайёрлади.

ЎҚИНГ: Энг қудратли смартфонлар ўнталиги (AnTuTu, 2019 йил, сентябрь)

iQOO Neo Pro деб номланиши тахмин қилинаётган ушбу смартфон яқинда Geekbench сервисида текшириб кўрилган. Якка ядроли синовда у 3516 балл, кўп ядролисида эса 11262 балл олган.

Куни кеча Vivo эълон қилган тизерга кўра, мазкур смартфон экстремал даражада арзон модел бўлади:

Шунингдек, Vivo iQOO Neo’нинг ушбу иккинчи авлоди AnTuTu бенчмаркида ҳам текшириб кўрилган ва салкам 480 минг очко олган. Мазкур сервис унинг бошқа техник хусусиятларини ҳам ошкор этган. Яъни, бу девайс 2340х1080 пикселлик экранга, 8/256 ГБлик тезкор/ички хотирага ҳамда Android 9 Pie операцион тизим талқинига эга.

 ЎҚИНГ: Realme X2 Pro чиндан ҳам Geekbench тестида Redmi Note 8 Pro’ни «ер тишлатди»!

Twitter тармоғида @AndroidSaint ники остида фолият юритувчи инсайдер эса iQOO Neo Pro моделининг тақдимот санаси акс этган тизерни чоп этди:

Кўриб турганингиздек, Vivo бу смартфонини роппа-роса бир ҳафтадан сўнг – 24 октябрда намойиш этади.

iQOO Neo Pro гаджетининг энг аҳамиятли жиҳати унинг нархидадир: инсайдерларга кўра, Vivo уни атиги 2000 юанга баҳоламоқчи, бу эса тахминан 280 АҚШ долларига тенг. Агар ушбу маълумот тасдиқланса, бу – энг кучли Snapdragon 855 Plus чипсетли энг арзон флагмн бўлади. Мазкур нархи билан у Redmi ҳамда Realme каби арзончи брендларга қаттиқ зарба бериши аниқ.

ЎҚИНГ: «Xiaomi, четроқ тур!» – 367 долларлик Realme X2 Pro флагмани тақдим этилди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.