Энг кучли процессорли энг арзон Huawei смартфонини тақдимотдан аввал «жонли» кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1677
  •  19.11.2018 14:52

Энг кучли процессорли энг арзон Huawei смартфонини тақдимотдан аввал «жонли» кўрамиз!

Huawei компанияси яқинда ўзининг флагман туркуми – Mate 20 смартфонларини расман намойиш этганди. Улардан Mate 20 Pro камерасини ҳам аллақачон DxOMark сервисида текширишган, аммо натижаси ўта юқори бўлгани учун то муносиб рақиб чиққунича ошкор этишмаяпти.

ЎҚИНГ: Huawei Mate 20 иккита кўрсаткичда рекорд ўрнатди!

Хитойлик техногигант энди Huawei Honor V20 моделини тақдимотга тайёрламоқда, аммо унинг хусусиятларини сир тутиб турибди. Шунга қарамай, SlashLeaks ресурси унинг «жонли» суратини эълон қилди.

Расмда ушбу смартфоннинг фақат олд панелигина акс эттирилган, унда дисплейнинг юқори қисми ўртасида томчисимон «ўйиқ» кўзга ташланади. Мазкур моделнинг «аждод»и – Honor V10 (бошқача номи – Honor View 10) смартфонининг экрани эса «кемтик»сиз эди.

ЎҚИНГ: Honor V10 автономлиги энг кучли флагманлардан бири бўлиб чиқди

Honor V20 ёки Honor View 20 моделида бармоқ изи сканери оддий бўлиши, дисплейга жойланмаслиги таъмин қилинмоқда. Бироқ унинг «электрон юраги» айни пайтгача расман тақдим этилиб, бозорга чиқарилган энг кучли Android-процессор – Kirin 980 чипи бўлади. Шунга кўра, мазкур қурилма энг кучли процессорли энг арзон Huawei смартфони сифатида майдонга тушади.

Умуман олганда, ҳали намойиш этилмаган бу смартфон Mate 20 флагманларининг ҳамёнбоп муқобили бўлади. Honor View 20 асосий камераси уч модулли, ўзи эса Android 9.0 Pie операцион тизим талқинига асосланган EMUI 9.0 прошивкасига эга бўлиши кутилмоқда.

Honor V20 жорий ойнинг ўзидаёқ Хитойда тақдим этилиши, кейинроқ – декабрда эса дунё бозорига ҳам чиқиши тахмин қилинмоқда. Ҳозиргача сотувга чиққан Huawei смартфонларининг аксариятини эса Terashop.uz интернет-дўконимизда 890 000 сўмдан бошланувчи нархларда, расмий кафолати билан сотиб олиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Huawei’нинг кейинги флагмани – P30 Pro камерофонининг суратлари ва техник жиҳатлари билан танишамиз!