Энг кучли процессорли энг илғор Android-смартфон ҳам тезкорликда iPhone XS’га бас келолмади!

  •   DiMaX
  •  1309
  •  02.10.2018 16:10

Энг кучли процессорли энг илғор Android-смартфон ҳам тезкорликда iPhone XS’га бас келолмади!

Apple’нинг бу йил тақдим этган иккита флагман смартфони бенчмаркларда мисли кўрилмаган натижалар намоён этган. Аммо Huawei компанияси ҳали 16 октябрда намойиш этиладиган Mate 20 Pro флагмани улардан устун экани билан мақтанмоқда.

ЎҚИНГ: Huawei яна Apple’ни калака қиляпти: iPhone харидорларига 60 долларлик повербанкларни текинга улашди!

Лекин хитойлик техногигантнинг мақтанчоқлиги ўзини уятга қўядиган кўринади. Зеро, Geekbench маълумотлар базасида ушбу Mate 20 Pro синаб кўрилганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. Қисқача қилиб айтганда, унинг кўрсаткичлари iPhone XS натижаларидан анча паст!

Huawei Mate 20 смартфони ушбу бенчмаркдаги якка ядроли тестда 3390 балл, кўп ядроли синовда эса 10318 балл тўплай олган. iPhone XS флагманининг Geekbench’да кўрсатган энг юқори натижалари эса тегишлича 4795 ва 11170 баллга тенг.

Айтиш керакки, хитойликларнинг Mate 20 ҳамда Mate 20 Pro смартфонлари Huawei ишланмаси бўлган Kirin 980 чипсети базасида ишлайди. Бу – худди купертиноликларнинг янги флагманларидаги A12 Bionic сингари, 7 нанометрлик технологик жараёнга асосланган Android-смартфонларда қўлланувчи илк процессордир.

Шу ўринда яна бир нарсани таъкидлаб ўтиш ўринли: Huawei ўтган ҳафтада ўзининг Kirin 980 процессори Apple A12 Bionic’дан афзал эканлигини айтиб баёнот берган. Аммо Geekbench сервисидаги тест натижалари бунинг аксини кўрсатмоқда.

Айни дамда энг кучли бўлиб турган iPhone XS ҳамда iPhone XS Max флагманларини ва бошқа моделлардаги айфонларни Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн буюртма орқали харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: ХУШХАБАР: iPhone Xs ҳамда iPhone Xs Max энди Terashop.uz’да! Шу ва бошқа айфонлар нархлари билан танишинг! (2018 йил 24 сентябрь)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.