Энг кучли смартфонлар AnTuTu маҳаллий рейтингида (2019 йил май): юқори учталикда фақат Xiaomi!

  •   DiMaX
  •  2237
  •  07.05.2019 13:44

Энг кучли смартфонлар AnTuTu маҳаллий рейтингида (2019 йил май): юқори учталикда фақат Xiaomi!

Хитойнинг машҳур AnTuTu бенчмарки смартфонларнинг самарадорлиги бўйича апрель ойидаги маҳаллий рейтингини эълон қилди. Унда энг тезкор моделлар учлигини Xiaomi флагманлари эгаллаган!

ЎҚИНГ: Энг қудратли смартфонлар (2019 йил апрель): Xiaomi’нинг яп-янги флагмани AnTuTu рейтингида Mi 9’дан ҳам устун келди!

Айтиш керакки, бу – маҳаллий рейтинг бўлиб, Хитойдаги фойдаланувчилар томонидан AnTuTu сервисида текшириб кўрилган смартфонлар натижаларига асосан тузилган. Ўнталик рўйхатда Mi 9 Exploere Edition (яна бир номи – Mi 9 Transparent Edition) модели 373 715 балл билан етакчи бўлиб турибди. Ундан атиги 204 баллик фарқ билан Xiaomi Mi 9 (сотиб олиш) флагмани кумуш медалга лойиқ кўрилган. Кучли учликни шу компаниянинг ўйинбоп Black Shark 2 смартфони 371 837 балл билан якунлаб берган.

Кейинги ўринларда Meizu 16s, Vivo iQOO Monster, Samsung Galaxy S10+ (харид қилиш), Galaxy S10 (сотиб олиш), Vivo iQOO, Nubia Red Devil Mars (яна бир номи – Nubia Red Magic Mars) ҳамда Honor V20 турибди.

Қизиқ томони – етакчилардан саналмиш Huawei’нинг биттагина смартфони бу рейтингга кирган, уям Honor брендига оид. AnTuTu вакиллари буни шундай изоҳлашмоқда: фойдаланувчилар техногигант флагманларини бенчмаркда текширишдан аввал максимал самарадорлик режимига ўтказишмаяпти.

Яна бир ғалати омил шундаки, куни кеча хитойлик бошқа бир бенчмарк ҳам самарадорлик рейтингини эълон қилганди. AnTuTu рўйхатининг юқори учталигини забт этган Xiaomi’нинг бирортаям смартфони унда йўқ!

ЎҚИНГ: Master Lu энг зўр смартфонлар ТОП-ўнталигини эълон қилди (2019 йил апрель)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.