Энг кучли йигирмата смартфон (Master Lu, 2019 йил октябрь рейтинги)

  •   DiMaX
  •  2667
  •  05.11.2019 13:46

Энг кучли йигирмата смартфон (Master Lu, 2019 йил октябрь рейтинги)

Master Lu бенчмарки смартфонларнинг самарадорлигидан ташқари, бошқа жиҳатларини ҳам текшириши билан эътиборга лойиқ. Масалан, унинг маълумотлари асосида антеннаси энг кучли смартфонлар, энг қаттиқ қизиб кетувчи смартфонлар ҳамда «сунъий онг»ли смартфонлар процессорлари рейтингларини тақдим этганмиз.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Энг тезкор, равон ва қулай интерфейсли смартфонлар (Master Lu, 2019 йил август)

Ушбу бенчмарк жамоаси октябрь ойидаги энг юқори самарадорликка эга смартфонлар рейтингини эълон қилди. Мана, уларнинг тўплаган баллари билан танишамиз:

Кутилганидек, Master Lu рейтингида юқори ўринларни энг кучли Android-процессор – Snapdragon 855 Plus базасидаги флагманлар забт этган.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’даги янгиланган Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 4 ноябрь)

Энг юқори – 438 974 баллик натижани янги бренднинг Realme X2 Pro флагмани қайд этган. Кейинги ўринларни тегишлича Oppo Reno Ace, OnePlus 7T Pro, Smartisan Nut Pro 3 ҳамда OnePlus 7T эгаллаган. Kirin 990 5G чипсети базасидаги флагманлар олтинчи ва еттинчи поғоналарнигина эгаллай олган – булар Huawei Mate 30 Pro 5G ҳамда Huawei Mate 30 5G моделларидир.

Қизиғи шундаки, Huawei’нинг энг қиммат ва инновацион флагмани – Mate X букламафонига атиги 11-ўрин насиб этган. Сабаби – унда компаниянинг энг сўнгги эмас, балки ундан аввалги Kirin 980 чипсети қўлланганидир. Кейинги йил унинг янгиланган – Kirin 990 5G процессорли Mate Xs талқини чиқиши кутилмоқда.

Рейтингга жанубий кореялик техногигантнинг флагманлари эмас, балки ўрта нархли Galaxy A90 5G ҳамда ҳамёнбоп туркумдаги Galaxy M30s моделлари киргани эътиборга лойиқ. Ва ниҳоят, ТОП-20 рўйхатида Xiaomi’нинг биттагина смартфони бор ва уям флагман эмас, балки арзончи брендга мансуб Redmi 8 (сотиб олиш) моделидир.

ЎҚИНГ: Huawei смартфонларининг Terashop.uz’даги янгиланган нархлари (2019 йил 5 ноябрь)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!